Бухоро вилояти давлат солиқ хизмати ходимлари 2022 йилнинг ўтган даврида жами 27 минг 400 дан зиёд тадбиркорлик субъектининг турли муаммоларини ҳал этишда кўмаклашди.

Жумладан, дастлабки бухгалтериясини юритиш бўйича 4 минг 915 та корхонага ёрдам берилди. Солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш борасида эса 1 минг 819 та корхонага тегишли кўмак кўрсатилди. 772 та корхонага қўшилган қиймат солиғидан қарийб 160 миллиард сўмлик ортиқча тўловлар қайтариб берилди. Кейинги йилларда солиқ маъмурчилигидаги ўзгаришлар натижасида давлат солиқ хизмати ходимлари тадбиркорларнинг ҳақиқий кўмакчисига айланди. Эътиборлиси, ҳудудлардаги ҳар бир корхонага бириктирилган давлат солиқ хизмати ходимлари “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида уларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш ҳамда солиқ солиш масалаларида маслаҳатчи бўлмоқда.  

Бухоро туманида фаолият юритаётган “Хумо Шоҳнур Мед” клиникасига ҳам Бухоро тумани давлат солиқ инспекциясидан бириктирилган масъул ходимлар кўмаги билан қўшилган қиймат солиғидан мавжуд ортиқча тўлов ўз вақтида қайтариб берилди. Ушбу маблағлар ҳисобига корхона раҳбари чет элдан замонавий тиббий ускуналар харид қилди. Тиббиёт ходимларининг сони ортди. Замонавий типда қурилган ушбу клиника айни вақтда 30 нафардан зиёд болалар ҳамда катталарга тиббий хизмат кўрсатиш қувватига эга. Клиника раҳбарининг билдиришича, яқин келажакда ушбу масканнинг хизмат кўрсатиш тармоқлари янада кенгайиб, ишчилар сони яна ошади.

Туманда фаолият юритаётган “Следопит” қўшма корхонасининг овчилар ва сайёҳлар учун мўлжалланган маҳсулотларига бугун ички ва ташқи бозорда талаб ортмоқда. Ушбу маҳсулотларни шу ерда ишловчи 40 нафарга яқин хотин-қизлар ишлаб чиқармоқда. Мазкур корхонага бириктирилган давлат солиқ хизмати ходимларининг маслаҳати билан корхона раҳбарияти бир гуруҳ 25 ёшдан ошмаган ишчи хизматчиларни ишга қабул қилган эди. Буни қарангки, корхона раҳбарияти давлат солиқ хизмати ходимининг тўғри маслаҳати билан солиқ қонунчилигида белгиланган тартибда 25 ёшдан ошмаган ходимлари учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қайтариб олмоқда.

Зариф Комилов,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Солиқчи-кўмакчи” тамойили амалда