Бухоро вилояти Қоракўл туманида давлат солиқ хизмати ходимлари “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига кўмаклашмоқда.

Тумандаги “Асл дон” хусусий корхонаси нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бу ерда 10 нафарга яқин доимий ишчи ходимлар меҳнат қилади. Тадбиркорлик субъектига бириктирилган солиқ хизмати ходими корхонанинг дастлабки бухгалтерия ишларини юритишда ҳамда солиқ имтиёзлари ва уларни қўллашда яқиндан ўргатувчи сифатида кўмаклашмоқда. Эътиборлиси, бунинг натижасида корхона фаолиятининг барқарорлиги таъминланмоқда. 

Ҳудудда бизнес вакилларини “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда. Туманда фаолият юритаётган “Қоракўл кумуш калава” корхонаси маҳсулотларига ички ҳамда ташқи бозордан харидор топиш ҳамда янги тармоқларни ташкил этиш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга кўрсатилаётган амалий ёрдам туфайли корхона ишчилари сони 200 нафарга яқинлашди. 

Яқин орада режага кўра корхонага чет элдан замонавий техникалар олиб келиниши билан бу ерда ишлаб чиқариш ҳажми ва ўз-ўзидан ишчилар сони яна ортади.

Таҳлилларга кўра, ўтган ойнинг ўзида “Солиқчи – кўмакчи” тамойили доирасида тумандаги 76 та тадбиркорлик субъектлари ўрганилган. Шундан 73 тасига кўмаклашиш зарурлиги аниқланган. Уларнинг барчасига йўналишлар кесимида белгиланган тартибда амалий ёрдам кўрсатилган. 

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Солиқчи – кўмакчи” тамойили – амалда