Президентимиз жорий йил 16 март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи чоғида соҳани такомиллаштириш, хусусан, солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берган эди.

Мазкур топшириқлар ижроси, тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти бошчилигида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди.  

Жиззах шаҳри, Ғаллаорол, Дўстлик ва Зомин туманларида ўтказилган учрашувларда вилоятнинг барча туманларидан жами 3 минг нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этди. Жорий йил биринчи чорагида вилоят давлат солиқ бошқармаси мутахассислари томонидан қарийб 6 мингта тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Бугунги кунда Жиззахда 22 мингга яқин юридик шахслар фаолият юритади. 

Йил бошидан буён “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида вилоятдаги 13 минг 97 та корхонанинг 7 минг 109 та муаммоси ўрганилди, мазкур муаммоларнинг 7 минг 100 тадан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди. Тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида жорий йил ўтган 3 ойи давомида 1 минг 466 та корхонадаги 4 минг 676 нафар норасмий ишловчи фуқаро фаолияти қонунийлаштирилди. 2020 йилда янги Солиқ кодекси қабул қилиниб, солиқ турлари камайтирилди. Мулк солиғи 5 фоиздан 1,5 фоизга туширилди, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди. Натижада, солиқ тушумлари вилоятда 1,5 баравар кўпайган бўлса, ҚҚС тўловчилар сони 3 минг 700 нафардан 6 минг 200 нафарга етди. Қўшилган қиймат солиғидан қайтарилган мавжуд ортиқча тўлов миқдори 2022 йилнинг биринчи чорагида 50 та корхонада 73 миллиард 693 миллион сўмга етказилди.  

Айни вақтга қадар вилоят солиқ тўловчилари томонидан 369 миллиард 911 миллион сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 21 миллиард сўм ортиғи билан бажарилган. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг 312 миллиард сўми, яъни 84 фоизи юридик шахслар, 57 миллиард 900 миллион сўми – 16 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди. “Солиқ ҳамкор” дастури орқали вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 812 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларга асосан 534 та сайёр солиқ текшируви ўтказилди. Бугунги кунга қадар мурожаатлари ўз тасдиғини топган 186 нафар фуқаронинг банк пластик карталарига 93 миллион сўм маблағ ўтказиб берилди. Ўтган 3 ойда 117 та корхонага ер, 36 та корхонага мол-мулк, 46 та корхонага ижтимоий, 65 та корхонага айланмадан олинадиган, 488 та корхонага қўшилган қиймат, 6 та корхонага сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва 6 та корхонага фойда солиғидан имтиёзлар қўлланилди.  

Вилоятнинг барча тадбиркорлари ва фуқароларига давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида яқиндан кўмаклашилади.  

Бекзод Тошпўлатов,  
Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Солиқчи – кўмакчи” тамойили амалда