Бухоро вилояти Пешку туманида яқинда фаолият бошлаган “Маҳмуд Мах Медикал” корхонасига туман давлат солиқ инспекциясидан “Солиқчи-кўмакчи” дастури доирасида бириктирилган масъул ходимлар корхонанинг барқарор ривожланиши учун кўмакдош бўлмоқда.

Корхонага замонавий техникаларни харид қилиш учун 100 миллион долларлик кредит маблағлари ажратилди. Корхона фаолиятини йўлга қўйгач бу ерда 10 дан ортиқ доимий иш ўринлари ҳам яратилди. Айни пайтда тиббиётда ишлатиладиган тиббий бинтлар, дока ҳамда пахта ўрамлари ишлаб чиқарилмоқда.

Ҳудудда фаолият юритаётган бизнес вакиллари, айниқса, ёш тадбиркорларнинг фаолият юритиши учун ёрдам берилмоқда.

Ана шундай ёшлардан бири “Бек эшиклари олами” корхонаси раҳбари Бобомурод Назаровдир.

– Корхонамиз фаолият бошлаганига кўп вақт бўлгани йўқ, – дейди Бобомурод Назаров. – Шунга қарамай, ишлаб чиқарилаётган эшик ва ромларимизга талаб тобора ортиб бормоқда. Айни пайтда асосий буюртмачиларимиз кўп қаватли уйлар ва бошқа қурилиш объектлари бўлмоқда.

“Солиқчи – кўмакчи” тамойили доирасида тумандаги 601 та тадбиркорлик субъекти ўрганилган. Шундан 459 тасига кўмаклашиш зарурлиги аниқланган. Уларнинг 120 тасига дастлабки бухгалтериясини юритишда, 78 тасига солиқ имтиёзлари ва уларни қўллашда, 26 та корхонага қўшилган қиймат солиғини қайтаришда кўмаклашилган.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Солиқчи-кўмакчи”- тадбиркорларга ёрдамчи