Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2021 йил 4 декабрдан 25 декабрга қадар “Заковат” интеллектуал ўйинининг “Давлат солиқ қўмитаси раиси кубоги” турнири ўтказилиши белгиланган эди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ва “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” да ёш кадрларга эътибор қаратиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини, мантиқий фикрлашини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.
Сирдарё вилоятида мазкур турнирнинг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Унда вилоятда фаолият юритаётган давлат солиқ хизмати органларидан 17 та, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг маҳаллий бўлимларидан 10 та ва “Солиқ-сервис” ДУК вилоят бўлимидан 1 та, жами 27 та жамоа иштирок этиб, ўз билимини синовдан ўтказди.
Қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой бўлган беллашув якуний натижаларига кўра, Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармасининг 4-гуруҳ жамоаси 3-ўринни, Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармасининг 1-гуруҳ жамоаси 2-ўринни эгаллади.
Сирдарё тумани давлат солиқ инспекцияси жамоаси 1-ўринни эгаллаб, турнирнинг мамлакат босқичида иштирок этадиган бўлди. Совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ш.Суяров,
Ф.Тошматов (сурат), ЎзА