Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармасида 2022 йилда солиқ сиёсатига киритилган ўзгаришлар борасида тадбиркорлар иштирокида семинар учрашув бўлиб ўтди.

 Бу ҳақда вилоят давлат солиқ бошқармасининг ахборот хизмати хабар берди.

Тадбир аввалида вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Бекзод Ташпулатов Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 22 сентабрда қабул қилинган “Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори солиқ маъмурчилигининг янги босқичини бошлаб берадиган концептуал ҳужжат эканлигини таъкидлаб, мазкур ҳужжат билан татбиқ этилаётган янгиликлар ҳақида маълумот берди.

Тадбирда ҚҚС тўловчиларни солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш солиқ хавфини баҳолаш асосида амалга ошириш, активларни ҳисобга олиш механизми – “E-aktiv AAT”, кўчмас мулк ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш тизими – “E-ijara” интерактив хизматлари ва уларнинг солиқ маъмурчилигини соддалаштиришдаги аҳамияти ҳақида сўз юритилди. 

Шунингдек, семинар учрашувда электрон ҳисобварақ-фактура ҳамда маҳсулот ва хизматларнинг ягона классификатори тизимида янги имкониятлар яратилганлиги ҳам алоҳида таъкидланди. Иштирокчиларга мутахассислар томонидан соҳага татбиқ этилаётган янги рақамли хизматлардан фойдаланиш тартиблари тўғрисида тайёрланган тақдимотлар орқали тушунчалар берилди.

Семинар учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтиб, тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, ҳудудда бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинди. Ўртага ташланган таклифлар, интизомли тадбиркорларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган айрим салбий ҳолатларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ кўрсатма ва амалий ечимлар берилди.

Учрашув сўнггида “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида олиб борилаётган манзилли ишлар соҳадаги янгиликлар ва тадбиркорлик фаолияти юритилишида учраётган муаммолар очиқ ва юзма-юз мулоқотларда солиқ хизмати органлари тадбиркорларнинг яқин ҳамкори ва маслаҳатчисига айланиб бораётганлиги  таъкидланди.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар тадбиркорга нима беради?