Соҳил сайилгоҳида ёшлар байрами
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган ёшлар фестивали Қарши шаҳридаги Соҳил сайилгоҳида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остидаги давом этди.
Тадбирга ҳар бир туман (шаҳар)дан Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ташаббуси билан 500 нафардан ўғил-қизлар таклиф этилди.
Тадбирни табрик сўзи билан очиб берган Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов бугунги кунда Президентимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган имкониятларнинг бемисл эканини таъкидлаб, барчани бу имкониятлардан унумли фойдаланишга чақирди ҳамда муваффақиятга эришган бир гуруҳ фаол ёшларга пул мукофоти топширди.
Фестиваль эстрада юлдузлари иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.
[gallery-7705]
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА