Ватанимиз тарихидаги 29 август санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1393 йил (бундан 632 йил олдин) – Бағдодни эгаллаган Амир Темур шайх Иброҳим Лак мозорини зиёрат қилиб турган вақтда унинг ҳузурига тарихчи олим Низомиддин Шомий келди. “Шу вақтда, – деб эслайди олимнинг ўзи, – бу банда Бағдодда турган эдим. Шаҳар аҳолиси ичидан палос ўпишга етиб келганлардан биринчиси бу банда бўлди. Амир соҳибқирон илтифот қилиб, уни бошқалардан илгари келишини мақтов билан қарши олиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатди ва муборак лафзи билан шундай деди: “Худо сенга ўз раҳматини йўлласинки, бу шаҳардан менинг ҳузуримга биринчи бўлиб чиққан киши сен бўлдинг”.

1422 йил (бундан 623 йил олдин) – Темурийлар ҳукмдори Шоҳрух Мирзо ва темурийзодалар томонидан Хитойга юборилган элчилар пойтахтга қайтиб келди. Бу элчилик Хитой билан Темурийлар ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантиришда катта туртки бўлди. Икки ўртада карвонлар узлуксиз қатнаб турди, маҳаллий ҳукмдорлар уларнинг хавфсизлигига масъул бўлдилар. Бу воқеани тарихчи олим Абдураззоқ Самарқандий қуйидагича қайд этган:

“Бу йили, яъни саккиз юз йигирма бешинчи йили ўн биринчи рамазонда (милодий 1422 йил 29 августда) аъло ҳазрат (Шоҳрух) фармони билан Шодихожа ва Кўкча бошчилигида шаҳзода Бойсунғур (номидан) Султон Аҳмад ва хожа Ғиёсиддин Наққош бошчилигида (Хитойга) борган элчилар пойтахт Ҳиротга қайтиб келдилар. Уларнинг (Ҳиротдан) сафарга чиққан вақти – олтинчи зулқаъда саккиз юз йигирма иккинчи йил (1419 йил 24 ноябрь), қайтиб келган вақти – юқорида эслатилганидек, ўн бешинчи рамазон ва ҳаммаси бўлиб икки йил-у ўн ой ва беш кундир. (Элчилар) Хитой подшоҳининг совға-тортиқларини арзга етказдилар; у мамлакатлар авзойи, расм-русумлари ҳақида ажойиб ҳикоялар ва ғаройиб сўзларни баён қилдилар”.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Шоҳруҳ Мирзо томонидан Хитойга юборилган мазкур элчилар ҳам императорга кўп совға-саломлар олиб боришган. Шу туҳфалар орасида Соҳибқирон Амир Темурнинг оти ҳам бўлган. Хитой ҳукмдори отни овга миниб борганида, у тўлғаб ҳукмдорни устидан улоқтириб ташлайди. Подшоҳ элчилар бошлиғи Шодиҳожага “сен келтирган от, мен уни ов вақтида минган эдим, ғоятда қарилигидан мени улоқтириб ташлади. Менинг қўлим оғрияпти, кўкариб кетди, дори суртган эдим, алами бироз таскин топди”, деб таъна қилади. Шодиҳожа узр айтгандек бўлиб, “Бу от улуғ амир ҳазратлари Темур кўрагондан ёдгор қолгап, Шоҳрух жаноблари ғоятда ҳурмат кўрсатиб, бу от сизнинг улусингизда отларнинг саромади бўлар, деган умид билан юбордилар”, деб арзга етказди. Абдураззоқ Самарқандийнинг ёзишича, бу гап подшоҳга ёқиб тушади ва таҳсин айтади. 

1897 йил (бундан 128 йил олдин) – Туркистон археология ҳаваскорлари тўгарагининг мажлисида Николай Остроумов Амир Темурнинг Аҳмад Яссавий мозорига берган ёрлиғи ҳақида маъруза қилди. Тарихчи олим Ўктамбек Султоновнинг қайд этишича, Остроумов бу каби ҳужжатларни ўрганиш ҳам илмий, ҳам ўлкада олиб борилаётган вақф ишларини тартибга солишда амалий натижа беришини таъкидлаган. Жамоатчиликни мазкур ҳужжат мазмуни билан яқиндан таништириш учун кўп ўтмай унинг матни Абубакр Диваев томонидан, рус тилига таржимаси эса 1912 йилда Александр Добросмыслов томонидан чоп этилди.

1920 йил (бундан 105 йил олдин) – совет ҳукумати халқаро ҳуқуқ нормаларини қўпол равишда бузиб, Бухоро амирлигини тугатишга киришди. Шу санадан бошлаб Эски Бухоро ҳам ҳаводан, ҳам ердан қаттиқ бомбардимон қилинди. Михаил Фрунзе қўшинни 4 та гуруҳ – Самарқанд, Каттақўрғон, Чоржўй ва Когон гуруҳларига бўлган эди. Асосий вазифа Когон гуруҳи зиммасига юкланди. У пойтахт Эски Бухоро шаҳрини босиб олиши, амир Олимхонни асирга олиб, Аркдаги хазинани эгаллаши керак эди.

1934 йил (бундан 91 йил олдин) – ҳайкалтарош, қорақалпоқ ҳайкалтарошлиги асосчиси, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Жўлдосбек Қуттимуродов таваллуд топди. Унинг асарларида гўзаллик туйғуси эстетик идеал тарзида намоён бўлади, замондошлари қиёфаси, тарихий мавзуларни ўзига хос тарзда талқин қилади, қорақалпоқ аёли гўзаллигини рамзий образларда ифода этади, бу образлар маҳаллий табиат манзаралари билан уйғунлашган. У 2000 йилда Ўзбекистон Бадиий академияси Олтин медали билан тақдирланган.

1971 йил (бундан 54 йил олдин) – Сирларё вилоятидаги Оқолтин тумани ташкил этилди. 

1996 йил (бундан 29 йил олдин)Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (иккинчи қисми) тасдиқланди; “«Буюк хизматлари учун» орденини таъсис этиш тўғрисида”, “Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида”, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида” қонунлар қабул қилинди.

1997 йил (бундан 28 йил олдин)Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”, “Давлат солиқ хизмати тўғрисида” қонунлари қабул қилинди.

1998 йил (бундан 27 йил олдин)Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”, “Автомобиль транспорти тўғрисида”, “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида” қонунлари қабул қилинди.

2000 йил (бундан 25 йил олдин) – пойтахтни Фарғона водийси билан туташтирувчи Камчиқ довонидан ўтказилган янги автомобиль йўлининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

2001 йил (бундан 24 йил олдин)Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.

2003 йил (бундан 22 йил олдин)“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”, “«Фидокорона хизматлари учун» орденини таъсис этиш тўғрисида”, “Жамоат фондлари тўғрисида” қонунлар қабул қилинди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин)Ўзбекистон Республикасининг “Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида” қонунлари қабул қилинди.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Балиқчилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соҳибқироннинг Хитой ҳукмдорига туҳфа қилинган тулпори