Тошкент кимё халқаро университетида Амир Темур таваллудининг 689 йиллигига бағишлаб, "Соҳибқирон" номли заковат турнири ўтказилди.
Мазкур турнир университет талабалари билан бир қаторда профессор-ўқитувчилар ва раҳбар ходимлар иштирокида ҳам ўтказилди. Талабаларнинг 14 жамоаси ва ходимлардан иборат 9 жамоа ғолиблик учун беллашди. Таниқли тарихчи олимлар томонидан тайёрланган саволларга берилган жавоблар асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан сарҳисоб қилинган натижаларга кўра, ходимлар ўртасида "Темурийлар" жамоаси, талабалар орасида эса терма жамоа биринчи ўринни эгаллади.

Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги оркестри, подполковник Муқимжон Маҳмудов ҳамда капитан, "Х-Faktor" лойиҳаси финалчиси Дилшодбек Жалоловнинг чиқишлари алоҳида файз бағишлади.
Турнир якунида ғолиб жамоалар Амир Темур ва темурийлар тарихига оид 11 номдаги, жами 200 нусхадаги китоблар жамланмаси билан тақдирланди.

ЎзА