Мамлакатимизда 2022 йил ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш борасида самарали ишлар амалга оширилди. Хусусан, Президентимизнинг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармонига асосан кўплаб янгиликлар қатори давлат кадастрлари объектларини хатловдан ўтказиш ва Миллий геоахборот тизимига киритиш вазифаси белгиланди.

Далат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Жасур Аҳроров шу каби масалаларга қандай ечим топилаётгани, ўтган йил сарҳисоби ва келгуси режалар ҳақида ЎзА мухбирига интервью берди.  

– Республикада илк бор айнан бизнинг вилоятда тажриба сифатида Бекобод тумани мисолида барча ердан фойдаланувчиларини 8 та ер тоифаси бўйича ҳисобга олиниб, УзКАД дастурига киритилиши яъни электронлаштириш ишлари амага оширилди, – дейди Жасур Аҳроров. 

– Бундан ташқари, филиаллармиздаги мавжуд архив маълумотлар рақамлаштирилди. Бунинг натижасида архив ҳужжатларимиз тартибга келтирилди. Сабаби, бизнинг соҳада архив бу ҳар қандай ишнинг бош негизи демакдир. Фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун аукцион савдоларига режадан ортиғи билан ер участкалари ажратилишига эришдик. Натижада ҳудудда кўчмас мулк объектлари сони ошди. 

Йил давомида эса 82 минг 300 та кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Бундан ташқари, аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳолига аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш ва қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида доимий равишда ер участкалари ажратилиши йўлга қўйилди. 2023 йилда олдимизга жуда катта мақсадларимиз бор. 

Алоҳида эътиборни соҳамиз кадрларига қаратмоқчимиз. Чунки иш сифати тўғридан тўғри малакали ва билимли кадрлар ва уларга яратилган шароитга бориб тақалади. Уларни ўқитиш ва малакасини оширишда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳакморликни йўлга қўйганмиз ва улар орқали кадрлар захирамизни шакллантирамиз. Бундан ташқари, вилоят ҳудудидаги барча ердан фойдланувчиларнинг электрон базасини яратиб олсак, биз ўз олдимизга қўйилган мақсадларга эришдик, деб ҳисоблай оламиз.  

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соҳада малакали кадрларни кўпайтириш зарур