Соҳа истиқболи муҳокама этилди
“Ўзбекипаксаноат” уюшмасида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди. Унда уюшма томонидан амалга оширилиши режалаштирилган ишлар муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 27 июлдаги Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар, республикамизнинг барча ҳудудларида пиллачилик тизимидаги имкониятларни қайта кўриб чиқиш, инвестицион лойиҳаларни кучайтириш ва банд бўлмаган аҳолининг бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, йиғилишда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан 2023 йил якунига қадар амалга ошириладиган ишлар кўриб чиқилди.

Қўмита раиси томонидан соҳадаги “ўсиш нуқталари”ни белгилаш, янги имкониятлар устида ишлаш ва тармоқни янада ривожлантириш борасида топшириқлар берилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА