Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Севара Фахрутдинова ва марказнинг Самарқанд филиали бош шифокори Гулзода Негматова Самарқанд вилояти туманларида бўлиб, тиббиёт ходимлари ва аҳоли билан учрашувлар ўтказди.

– Бу тадбирлардан кўзланган асосий мақсад – давлатимиз раҳбарининг яқинда тиббиёт соҳаси вакиллари билан ўтказилиши кутилаётган очиқ мулоқоти олдидан ҳамкасбларимиз билан фикр алмашиш, уларнинг таклиф ва муаммоларини эшитиш ҳамда 2022 йил 26 январь куни Президентимиз томонидан имзоланган “Эндокринология хизматини янада такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарор моҳиятини тушунтириш эди, – дейди Г.Негматова. – Уч кун давомида Қўшработ, Пайариқ, Оқдарё, Иштихон, Пастдарғом туманларидаги тиббиёт муассасалари ходимларидан ўнлаб таклифлар олдик. 

Аҳолини қийнаётган масалалар юзасидан мурожаатларни эшитиб, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг эндокринология хизматини янада такомиллаштиришга оид қарорида кўзда тутилган янгиликлар, соғлиқни сақлашнинг биринчи бўғинида эндокрин касалликлар профилактикаси, уларни барвақт аниқлаш ва асоратларининг олдини олишда республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ишлаб чиқилган алгоритмларни қўллашнинг самарадорлиги ва қулайлиги ҳақида маълумот берилди. 

Таъкидланишича, эндиликда туман тиббиёт бирлашмаларидаги “Профилактика мактаблари” да беморлар ва уларнинг оила аъзоларига эндокрин касалликни бошқариш усуллари ҳамда касаллик билан яшаш ўргатилади. Қандли диабетга чалинган беморларнинг замонавий назорати (онлайн регистр) тизимини жорий этиш орқали ҳар бир бемор ҳолатининг мониторинги юритилади. Патронаж ҳамширалари ва оилавий шифокорлар учун эндокрин касалликларнинг олдини олиш, эрта ташхислаш ва даволаш бўйича икки ҳафталик, эндокринолог шифокорларни қайта тайёрлаш учун уч ярим ойлик ўқув курслари ташкил этилади. 40 ёшдан ошган аҳоли ҳар йили қандли диабет ва диабет олди ҳолатлари учун мақсадли скринингдан ўтказилади. Бунинг учун тиббиёт бригадалари зарур глюкометр ва бир марталик тест япроқчалари ҳамда игналари билан таъминланмоқда.  

Энг муҳими, соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш ҳамда жисмоний фаоллик ҳар қандай касаллик, жумладан, эндокрин касалликларнинг олдини олишнинг асосий шарти эканлиги тушунтирилди.  

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш – саломатлик учун муҳим омил