Соғлом турмуш шарти – ҳаёт кафолати
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 8-оилавий поликлиникада малакали шифокорлар томонидан “Бош мия қон-томир касалликлари скрининги” ўтказилди.
Тадбирда лойиҳа раҳбари, халқ депутатлари Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши депутати, тиббиёт фанлари номзоди, профессор Ёқутхон Мажидова қатнашди. Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди, пиёда юриш, соғлом овқатланишнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Тадбир доирасида ҳудуд аҳолиси тибиий кўрикдан ўтказилиб, шифокорлар томонидан керакли тавсиялар берилди.
Моҳигул Қосимова, ЎзА