Соғлом муҳит – соғлом жамоа (+видео)
Соғлом турмуш тарзи кенг маъноли тушунча бўлиб, у унумли меҳнат, фаол дам олиш, бадантарбия ва спорт билан шуғулланиш, организмни чиниқтириш, шахсий гигиенага риоя қилиш, оқилона овқатланиш, зарарли одатлардан ўзини тийиш, ҳар йили шифокор кўригидан ўтиб туриш ва шу каби бошқа кўплаб таркибий қисмлардан иборатдир.
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида "Китобхонлик ҳафталиги" доирасида “Соғлом муҳит – соғлом жамоа” мавзусида жамоавий руҳиятни шакллантиришга қаратилган амалий машғулотлар ва тренинглар ташкил этилди.
Кутубхона ходимлари билан саломатлик мавзусига бағишланган тренингни диетолог ва нутрициолог Умида Йўлдошева олиб борди. Тадбирда соғлом турмуш тарзи нафақат бир кишининг узоқ умр кўришини, балки бутун жамоанинг меҳнат самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатиши таъкидланди. Соғлом турмуш тарзи мақсад ва вазифаларимиз сари интилиш, режаларимизни муваффақиятли амалга ошириш ва қийинчиликларни енгишга ёрдам беради.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Соғлом турмуш тарзи, бу — ҳар қандай касалликлар профилактикаси ва саломатлик, куч-қувват гаровидир.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/3_dP5T3ZOvk" title="Sog‘lom muhit – sog‘lom jamoa" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, Н. Абдувоитов (видео), ЎзА