Инсоннинг қариши – табиий биологик жараён. Бу пайтдаги ўзгаришлар жисмоний фаолликни чеклайди, ташқи кўринишда акс этиб бораверади. Юртимизда аҳоли ўртасида жисмоний ва руҳий саломатликка интилувчан, ёш ва соғлом бўлиб, турли жабҳаларда фаолият юритаётганлар кўп.

Организмда ёшлик куч-ғайратини узоқ сақлаш, турли касалликларни осон енгиш йўлида инсон нималарга риоя қилиши керак. Шу каби масалалар хусусида табобат ва тарих фанлари доктори, академик Алижон ЗОҲИДОВ билан суҳбатлашдик.

– Мамлакатимизда фуқароларни соғлом турмуш тарзига жалб қилиш, ислоҳот ва янгиликларни амалиётда қўллаш орқали ҳаёт сифатини яхшилаш, ногиронлик ва сурункали касалликларни камайтириш, умрни узайтиришга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда, – дея фикрини бошлади А.Зоҳидов. – Таъкидлаш жоизки,юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний фаоллигини оширишда давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳадаги илк катта ўзгаришларга асос бўлган ҳужжат саналади. 

Ушбу ҳужжат ижроси доирасида муайян ишлар олиб борилди. Жумладан, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли бўлмаган касалликлар ва уларнинг хавф омилларига қарши курашиш ҳамда олдини олиш бўйича мақсадли дастур ишлаб чиқилди. Давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш, аҳолининг тиббий маданиятини ривожлантириш, жисмоний тарбия – соғломлаштириш ва оммавий спорт ҳаракатини тиббиёт профилактикаси билан интеграциялаштириш бўйича оммавий тадбирлар ўтказиб бориляпти.

Умрни узайтириш, ёшлик ва гўзалликни имкон қадар узоқ муддат сақлаб қолиш масалалари инсониятни ҳамиша ўйлантириб келган. Қариш суръати эса наслий омиллар ва атроф-муҳитнинг таъсири билан чамбарчас боғлиқ. Жисмоний қариш ҳолатида инсон нуроний ёшигача ҳам соғломлигини сақлай олади, ўзини эплайди ва ташқи ёрдамга ортиқча эҳтиёж сезмайди, ижтимоий фаоллигини ҳам сўндирмайди. Вақтидан олдин қариш жараёни эса, кексалик белгиларининг эрта намоён бўла бориши билан белгиланади. Организмнинг бирон сабаб билан зўриқиши, тартибли жараённинг бузилиши, салбий одатлар, масалан, ичкилик, кашандалик каби сабаблар қариш жараёнини тезлатади. 

– Қариш жараёни ирсий омилларга ҳам боғлиқми?

– Албатта, ирсий омиллар ҳам бу жараёнда жуда катта аҳамиятга эга. Жисмоний кексайишда ёш билан боғлиқ белгилар юрак қон-томир ва асаб тизимидаги ўзгаришлар билан кечади. Қариялар ва кексая бошлаган инсонларнинг юрак уриши тезлиги пастлашиб боради. Жисмоний зўриқишлар билан боғлиқ бўлган юрак қисқаришининг тўсатдан тезлашиб кетиши, юрак мускулларида қон айланишининг етишмаслиги оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Шунингдек, асаб тизимининг ёмонлашуви, хотиранинг яқин ҳодисаларга унутувчанлиги, руҳий чарчоқ ва сабабсиз хафагарчиликларни пайдо қилади. Рангдор ва ёрқин ҳодисаларга нисбатан бефарқлик юзага чиқиб, “ўтган кунларга қочиш” синдроми биринчи планга ўтиб олади.

Улар асосий вақтларини “хотиралар мамлакатида” яшаб ўтқазадилар ёки хаёлларини мудом соғлиқлари билан боғлиқ муаммолар, ўзларидаги касалликлар сабабли тушкун кайфиятлар банд қилиб қўяди. Аммо баъзи пайтларда уларда юқоридаги ҳолатларнинг буткул тескарисини ҳам кўриш мумкин, яъни улар кексалик муаммоларини умуман тан олмайдилар, балки ўз ғайратлари ва ҳаракатчанликлари билан баъзи ёшларга ўрнак ҳам бўла оладилар.

Организмнинг қариш жараёни ва авж олиши мумкин бўлган сурункали хасталиклар орасида яқин боғлиқликлар ҳам бор. Кекса ёшли инсонлар орасида атеросклероз хасталиги, юракда қон таъминотининг етишмаслиги, юрак мускулларининг сиқилиши, инфаркт-миокарди, бош миянинг қон билан қийин таъминланиши ва яна бошқа аъзоларнинг фаолияти бузилиши билан боғлиқдир. 

Кекса ёшлиларда қон босимининг баландлиги атеросклероз хасталигининг даракчисига ўхшайди. Қандли диабет, остеохондроз, радикулит, бўғимлар билан боғлиқ касалликлар ҳам шулар жумласидандир. Кексайганда пайдо бўладиган ақлий заифлик – альцгеймер касаллиги эса 60 ёшдан ўтиб ҳар олти нафардан биттасида учрайди. Овқатланишда мўътадилликни йўлга қўйиш ва семиришдан сақланиш, юқорида санаб ўтилган касалликлардан ҳар қандай ёшдаги инсонларни, шу жумладан, кексаларни ҳам бир мунча ҳимоя қила олади.

– Биламизки, кекса инсонларнинг кўпчилиги уйқу меъёри бузилганидан шикоят қилади. Бунинг сабаби нима?

– Кекса ёшдаги инсонларни кимёвий дори-дармонлар билан даволашда ўта эҳтиёткорлик ва эътибор талаб қилинади. Ўзбилармонлик билан даволаниш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Кекса инсонларнинг кўпчилиги уйқу меъёри бузилганидан ҳам шикоят қиладилар. Ёш ўтиши билан кечки уйқуга бўлган талаб ҳам сусаяди ва 5-8 соатлик ўта сергак уйқудан ортиғига чўзилмайди. 

Уйқусизлик хасталигини иложи борича кимёвий дориларсиз тартибга солган маъқул. Ҳаракатлардаги фаолликни ошириш, уйқудан олдин сайр қилиш, кечки овқатни уйқудан 3-4 соат олдин, аччиқ чой ва қаҳвасиз тановул қилиш, ётоқхонадаги ҳароратнинг 18-20 градусдан ошмаслик ва тушиб кетмаслиги, уйқу пайтида умуртқа поғонасининг қулай жойлашишини таъминловчи тўшак – булар барчаси кекса ёшдаги инсонларнинг хайрли дам олишларига ёрдам беради. Кекса ёшдаги инсонларда учрайдиган яна бир муаммо – ичакларнинг ўз вақтида бўшалиш тартибининг бузилиши билан боғлиқ. Кам ҳаракатлилик, суюқликни етарли миқдорда ичмаслик, кимёвий дорилар қабул қилиш ҳам қабзиятга сабаб бўлади. 

– Организмда ёш билан боғлиқ ижобий жараёнларни сақлаш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

– Меҳнат ва дам олишни тўғри шакллантириш, соғлом овқатланиш, фаол ҳаракат, ўзаро олийжаноб муносабат организмда ижобий жараёнларнинг бардавом бўлишига ёрдам бера олади. Меҳнат ва ҳаракат узоқ умр гарови эканлигини унутмаслик керак. Ҳаётга бўлган муҳаббатни сақлаш, йиллар давомида эришилган ютуқлар, жамоада ҳурматли, оилада эътиборли бўлиш сингари омиллар, инсоннинг кекса ёшида ҳам навқирон кўринишига сабаб бўлади. 

Эрталабки енгил гимнастика машқларини бажариш, кекса инсонларда катта аҳамият касб этади. Ҳар битта организмнинг ўзига хослигига қараб, гимнастика машқлари секин-аста мураккаблаша боради. Узоқ давом этадиган пиёда сайрлар жуда фойдали. Тоза ҳаводаги жисмоний меҳнатлар, боғ ишлари, балиқ ови ҳам кексалар учун фойдали. Иссиқ кунларда қуёшнинг тик нури тагида узоқ вақт қолиш, зўриқишга сабаб бўлувчи жисмоний ишларни тўқ қоринга бажариш мумкин эмас. Узоқ масофага югуриш машқлари фақатгина маълум тайёргарликдан сўнггина тавсия қилинади. 

Дарҳақиқат, яна бир жиҳатни алоҳида таъкидлаш муҳимки, ёшлик ва мафтункорликни сақлашнинг энг муҳим омили, бу қалб гўзаллигидир! Ёш ва гўзал кўринишли инсонлар яхши ниятли, олийжаноб, тоза мақсадлар сари интилувчан, ўз ҳаётини бошқалар бахти учун бағишлай оладиган бўлади. Давлатимиз раҳбари эса юртимизда ҳам жисмонан, ҳам қалбан соғлом аҳолини ҳамда ёш авлодни тарбиялаш Ватан тараққиёти учун муҳим омил эканини ҳамиша эслатиб келади.

ЎзА мухбири

Абдулазиз РУСТАМОВ 

суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлом ҳаёт: узоқ умрга сабаб бўлувчи омиллар нимада?