Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий шаҳридаги “Ёшлик” кўли бўйида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” номли юриш марафони ўтказилди.
Марафонда вилоят спорт бошқармаси, спорт таълими йўналишидаги муассасалар, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ходимлари, ёшлар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Иштирокчилар кўл атрофида 5000 қадам босиб ўтди.
Тадбир доирасида шунингдек, велопойга баҳслари ҳам ташкил этилди.
[gallery-22230]
Соғлом турмуш тарғиботига қаратилган бундай марафонлар вилоят бўйлаб барча ҳудудларда ўтказилмоқда.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА