Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижонда мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси жамоаси, тизим тасарруфидаги таълим муассасалари раҳбарлари, жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ҳамда кўнгилли устозлар иштирокида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди.
Вилоятда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи ва жисмоний тарбия маданиятини кенг тарғиб қилиш борасида қатор тадбирлар ташкил этилаётган бўлиб, бу борада таълим тизими вакиллари фаоллик кўрсатаётир.
[gallery-20168]
“Ватанпарвар” боғида ташкил этилган ана шундай тадбирда Андижон шаҳар ва Андижон туманидаги ўқитувчи, раҳбарлар иштирокида “Мусиқий бадантарбия” машғулотлари бажарилди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА