Соғлом ҳаёт – соғлом жамият
Фарғона вилояти “Она ва бола” скрининг маркази мутахассислари туғма нуқсонли ёки ногиронликка олиб келадиган хасталиги бор болалар туғилишининг олдини олиш, ҳомиладор аёллар ва чақалоқларда яширин кечувчи касалликларни эрта аниқлаш, ирсий касаллик билан туғилган болаларга махсус тиббий-генетик хизмат кўрсатиб келмоқда.
Скрининг марказида 2020 йилда 10 минг 476 нафар хавф гуруҳига кирувчи ҳомиладорлар ультратовуш текширувдан ўтказилди. Натижада уларнинг 50 нафарида ҳомиланинг нуқсонли ривожланиши аниқланиб, барвақт муддатларда тўхтатилишига эришилди.
[gallery-1998]
- Президентимизнинг 2017 йил 25 декабрдаги “2018-2022 йиллар даврида туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш давлат дастури тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан вилоят скрининг марказида минтақалараро цитогенетик лаборатория ташкил этилиб, Фарғона водийси бўйича ирсий касалликка гумонланган болалар текширувдан ўтказилмоқда, — дейди марказ директори Манзура Салимова.
– Шунингдек, туғма ва ирсий касалликлар, қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш масалалари бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари мунтазам олиб борилмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар, ЎзА