Соғлом, билимли ёшлар – юрт таянчи
Миллий гвардия қўмондони Навоий вилоятида ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ўрганиш мақсадида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Рустам Жўраев бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳ аъзолари Навоий вилоятида ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишиш асносида шаҳардаги 5-сонли ихтисослаштирилган мактабда IТ-технологиялари, инглиз ва хитой тилларидан сабоқ олаётган, кураш спорти, миллий таомлар, тикувчилик ва новвойлик каби касб-ҳунарларни ўрганаётган ўқувчилар билан суҳбатлашди.


Навоий шаҳридаги спорт мажмуаларни қўшимча анжомлар билан жиҳозлаш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди. Иш гуруҳ аъзолари шаҳардаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактабда ҳарбий-ватанпарварлик машғулотларини ҳам кузатишди. "Ёш гвардиячилар" ўртасидаги спорт мусобақаларида мазкур муассаса ўқувчилари эришган ютуқларининг тақдимотида ушбу мактаб спорт зали сиғими кичиклиги таъкидланиб, курашчилар учун замонавий иншоот қуриш масаласи илгари сурилди.
Шунингдек, Навоий вилояти Миллий гвардия ходимларига ёшларни таълимга йўналтириш, ҳар томонлама комил инсон бўлиб улғайишлари учун спорт секциялари ташкил этиш, ёшларни оммавий спортга жалб қилишга қаратилган дастурларнинг ижроси тўлиқ таъминланиши юзасидан тегишли вазифалар юклатилди.



Даврон Жуманазаров,
Миллий Гвардия ахборот хизмати раҳбари.