Муносабат

Бугун биз ўз олдимизга ҳар томонлама ривожланган Янги Ўзбекистонни барпо этиш, мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратадиган баркамол авлодни тарбиялашдек буюк мақсадларни қўйган эканмиз, бу йўлда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришнинг аҳамияти катта.

Жисмоний тарбия ва спорт соғликни яхшилаш, руҳий ҳолатни мустаҳкамлаш ва шахснинг умумий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Бундай фаолият инсоннинг қийин ҳаётий вазиятларга мослашувчанлигини ошириб, стрессни камайтиради, иммун тизимини кучайтиради. Жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти, айниқса, ёшлар орасида ўзини намоён қилади. 

 Йиғилишда Президентимиз спорт – соғлом халқ, соғлом жамиятнинг таянч устуни эканлигига алоҳида урғу бериб, спорт соҳасини шунчаки ўйин ва мусобақалар эмас, миллат генофонди, мамлакатнинг қудрати ва обрў-эътиборини бутун дунёга тараннум этадиган энг таъсирчан восита, энг устувор вазифа деб билишимиз шарт эканлигини таъкидлади.

Президентимиз сўнгги тўрт йилда бюджетдан спортга ажратилаётган маблағ 1,5 триллион сўмдан 3 триллион сўмга ошганлиги, мураббийларнинг ўртача маоши 2 баробар кўпайиб, 101 та йирик спорт объекти янгидан қурилганлиги ҳамда 67 таси реконструкция қилинганлигини, спортчиларимизнинг Парижда бўлиб ўтган  Олимпия ўйинларида эришган ютуқлари бу ислоҳотларнинг ёрқин натижалари эканлигини айтиб ўтди.

Шу билан бирга, Парижда эришилган натижалар билан тўхтаб қолмасдан, Лос-Анжелес-2028 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш, Олимпия ўйинларида кучли ўнталикка кириш, маҳаллалар, умумтаълим мактаблари ҳамда олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. Шу мақсадларга эришиш учун Олимпия қўмитасининг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш, спортчиларга зарур шароит ва инфратузилмага 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди ҳамда шу йилнинг ўзида камида 10 нафардан спортчи ва мураббийларни энг нуфузли хорижий спорт академияларида ўқитиш муҳимлиги таъкидланди.

Ҳудудларда йилда икки марта спорт турлари бўйича “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларини ўтказиш йўлга қўйилиши, уларда ғолиб бўлган спортчилар ҳар йили 10-20 декабрь кунлари Олимпия шаҳарчасида ўтказиладиган Президент олимпиадасида иштирок этиши соҳада катта янгилик бўлди. Мусобақа ғолиблари уй, автомобиль каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиш ҳамда биринчи ва иккинчи ўринни олган спортчилар Республика олимпия ва паралимпия марказига қабул қилиниши, бунда 1-2 курс ўқувчиларига стипендия тўлаш йўлга қўйилиши эса иқтидорли спортчиларни рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлашга қаратилган катта эътибор десак, муболаға бўлмайди.

Юртимизнинг шимолий дарвозаси ҳисобланган Қорақалпоғистон Республикасида 90 йилдан кўпроқ даврдан буён фаолият юритиб келаётган ҳамда халқ хўжалиги ва таълим соҳасига малакали педагог кадрларни тайёрлаб келаётган Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида ҳам ёшлар ўртасида спортни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳозирги вақтда институтда 17 минг нафарга яқин талаба таҳсил олмоқда. Институтнинг Жисмоний маданият факультети ҳамда спорт клуби томонидан ҳар бир факультет кесимида “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Талабалар лигаси”, “Универсиада” ҳамда “Ректор кубоги” спорт мусобақалари мунтазам ўтказилади. Жумладан, волейбол, баскетбол, футбол, шахмат, футзал, гандбол, кураш, енгил атлетика ҳамда стол тенниси бўйича спорт тўгаракларида ёшлар мунтазам спорт билан шуғулланмоқда.

Институтда талабаларни спорт ва соғломлаштириш тадбирларига кенг жалб қилиш мақсадида моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ёшлар учун қўшимча қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратилган. Биргина 2024 йилда замонавий стандартларга жавоб берадиган футбол ва баскетбол майдони, институтнинг янги спорт мажмуаси қуриб битказилди. Икки ўринда мини футбол майдончаси, спорт саройи ҳамда Жисмоний маданият факультетининг спорт ва тренажёр зали талабалар учун хизмат қилмоқда.

Институтимизда айни пайтда 177 нафар ногиронлиги бўлган талаба таълим олмоқда. Уларни спорт ва соғломлаштириш тадбирларига жалб қилиш мақсадида институт спорт клуби ва малакали тренер-ўқитувчилар билан ҳамкорликда спорт тўгаракларини ташкил этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Юртимизда аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш бу соғлом ва бахтли жамиятни шакллантиришга қаратилган узоқ муддатли стратегиядир. Ҳукумат ва жамоатчилик билан  биргаликда иш олиб бориш, аҳоли соғлигини яхшилаш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш спорт соҳасида катта ютуқларни қўлга киритишга замин яратади.

Қувондиқ Қодиров,

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ректори.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлом авлод буюк мақсадларимиз асосидир