Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юртимизда ўтказилаётган “Соғломлаштириш ойлиги” доирасида Қувайт давлатининг “Al-Amal” халқаро жарроҳлик гуруҳининг 40 нафардан зиёд энг малакали мутахассиси Оролбўйида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 300 нафарга яқин фуқарода жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Сўнгги йилларда юртимиздаги тиббиёт муассасаларида мураккаб ва юқори технологик жарроҳлик амалиётларни амалга ошириш учун хорижлик ҳамкасблар билан ўзаро тажриба алмашиш имконияти яратилмоқда. 

Нукус шаҳрида, жумладан, республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалида 36 нафар, республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон ҳудудий филиалида юрак касалликлари билан хасталанган 40 нафар, республика болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 28 нафар, республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон филиалида 19 нафар, республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиалида 53 нафар, У.Халмуратов номидаги республика кўп тармоқли тиббиёт марказида 26 нафар беморда жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Жойларда ташкил этилган тиббий ёрдам учун Қувайт хайрия жамғармаси томонидан 4 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ йўналтирилди. Жарроҳлик амалиётларидан сўнг ҳам хорижий ва маҳаллий шифокорлар томонидан ҳар бир беморнинг парваришига алоҳида эътибор қаратилди.

– Барча тиббиёт муассасаларида яратилган шароитлардан мамнунмиз. Ташрифимиз давомида маҳаллий ҳамкасбларимиз билан ўзаро тажриба алмашиш имкониятига ҳам эга бўлдик. Жарроҳлик амалиётлари давомида бор билим ва тажрибаларимизни ишга солиб, беморларга ўз ёрдамимизни беришга ҳаракат қилдик. Жумладан, тиббий кўрикдан ўтказилган сўнгги бемор тўрт босқичда кимётерапия олган. Ушбу жарроҳлик амалиётидан сўнг унинг тўлиқ соғайиб кетишига имконият бўлади, – дейди “Al-Amal” халқаро жарроҳлик гуруҳи аъзоси, шифокор  Noura AlEbrahim.

– Бугунги кунда Миср, Россия Федерацияси, Туркия, Япония, Жанубий Корея, шу жумладан, Қувайт мамлакати билан тиббиёт соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилиб, халқаро меморандумлар имзоланди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Мурат Қурбонов. – Хусусан, Хитой Халқ Республикасининг “CSADI” компанияси кўмагида Нукус шаҳрида болалар тиббиёт кластери, Бирлашган Араб Амирлигининг “Шайх Халифа Бин Зиёд Аль Наҳайян” жамғармаси ёрдами билан Нукус шаҳрида оналар ва болалар учун шифохона қурилиши, Жанубий Кореянинг “Acryl AI” компанияси, Ҳиндистоннинг  “Sharda Hospital” клиникаси, Япониянинг “Digital knowledge” компанияси билан қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Қувайт давлатининг “Al-Amal” халқаро жарроҳлик гуруҳининг Оролбўйига ташрифи икки давлат раҳбарлари томонидан йўлга қўйилган ва тобора мустаҳкамланиб бораётган ўзаро дўстона ҳамкорлик алоқаларининг амалий самарасидир. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлиқни сақлаш: ҳамкорлик давом этади