«Сўғдиёна»ни жиддий синов кутиб турибди
Қитъамизда футбол бўйича ОФК кубогининг гуруҳ босқичи учрашувлари кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтди. Қувонарлиси, унда «Сўғдиёна» клуби «Е» гуруҳида 9 очко тўплаган ҳолда плей-офф босқичига йўл олди.
Эртага 9 август куни ОФК кубогининг плей-офф босқичи учрашувларига старт берилади. Унда 12 та жамоа 22 октябрь куни бўлиб ўтадиган финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Плей-офф босқичининг Марказий Осиё минтақасида Тожикистоннинг «Хўжанд» клуби вакилларимиз «Сўғдиёна»га қарши майдонга тушади. Беллашув 17 август куни 18:30 да старт олади. Мазкур ўйин ғолиби эса Гонг-Конг клуби «Истрин Лонг Лайнз» ва Ҳиндистоннинг «Моҳун Баган» ўйини ғолиби билан беллашади.
Эслатиб ўтамиз, навбатдаги босқич ўйинлари 6 ва 7 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
ЎзА