Собиқ маҳкум: "Билмайин босдим тиконни"
Президентимизнинг “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонига кўра 104 нафар фуқарони афв этилди. Улар орасида бухоролик 2 нафар фуқаро ҳам бор.
Ромитан тумани Хоса маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳалим Аслонов тунукасозлик ҳунари ортидан оиласини тебратиб юрган эди. Аммо муқаддас дин ниқоби остида манфур мақсадларни кўзлаган кимсалар қилмиши унинг гулдек ёшлигини хазон қилди. 2004 йилда Ромитан туманидаги “Қаҳрамон воқеалари”да қатнашган Ҳалим умрининг 16 йилини панжара ортида ўтказишди. Қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган Ҳ.Аслонов афв туфайли яна оиласи бағрига қайтди.
– Ҳар бир инсон жамият учун масъулдир, – дейди Ҳ.Аслонов. – Мана шу масъулиятни ҳис қилган ҳолатда, келажакда фарзандларимни, қолаверса, ёшларни тўғри йўлга бошлаб, уларни етук шахс бўлиб етишишига, жамиятга фойдаси тегадиган, инсонларга манфаати етиши тарафдориман. Ўзим ҳам шунга ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан. Қилмишимдан жуда пушаймонман. Билмайин босдим тиконни.
Зариф КОМИЛОВ, ЎзА