“Сobalt” автомашинаси нега портлади?
Ҳозирда портлаш сабабларини аниқлаш бўйича тегишли экспертиза ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.
Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, 2020 йил 17 март куни соат 00:05лар атрофида Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ навбатчиси Х.Убайдуллаев телефон орқали, Бухоро шаҳар Газли шоҳ ва Оқ Масжид кўчалари кесишмасида жойлашган савдо дўконлари олдида турган “COBALT” русумли автомашина портлагани тўғрисида хабар берган.
Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро М.И номида бўлган, ишончнома орқали Бухоро шаҳар Газлишоҳ кўчасида яшовчи фуқаро С.К бошқарувидаги “COBALT” русумли, оқ рангли, 80 Q 223 GA давлат рақам белгили автомашина юкхонасида бўлган метан газ баллони портлаганлиги, мазкур ҳолат бўйича бирор-бир шахс тан жароҳати олмаганлиги аниқланган.
Фуқаро К.С билан олиб борилган суриштирув давомида, шу куни соат 23:30 ларда Бухоро шаҳри Газли шоҳ кўчасида жойлашган “Евро Метан” номли ёқилғи қуйиш шохобчасидан автомашинасига газ тўлдириб, ушбу кўчада жойлашган савдо дўкони олдида автомашинасини қолдирганлигини билдирган.
Ҳозирда портлаш сабабларини аниқлаш бўйича тегишли экспертиза ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.