Соғлом оила – соғлом жамият
Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалида “Спорт – мустаҳкам оила асоси” шиори остида спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалида “Спорт – мустаҳкам оила асоси” шиори остида спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Филиал ходимлари ўртасида оилавий спортни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган мусобақада 11 оила вакиллари иштирок этди. Улар “Чаққонлик ва мерганлик”, “Эпчил ҳужумчи”, “Танамизни тик ушлаймиз, сакрашни бошлаймиз”, “Югуриш, акробатика элементлари ва коптокни нишонга уриш”, “Тезлик эстафетаси”, “Чаққонлик эстафетаси”, “Арқон тортиш” каби шартлар бўйича ўзаро баҳслашди.
– Ходимлар ўртасида оилавий спорт мусобақаларини тез-тез ўтказиб туриш анъанага айланган, – деди филиал ўқитувчиси, мусобақа ташкилотчиларидан бири Байрам Генжемуратов. – Бундан кўзланган асосий мақсад Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлаш ва уни ходимларимиз ўртасида кенг тарғиб қилишдан иборат.
Якуний натижаларга кўра, Жамуратовлар оиласи фахрли биринчи, Мауленов ҳамда Сапарниязовлар оилалари иккинчи ва Кузенбоевлар оиласи учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.