Ўсмирларимиз йиғинга киришди
Мамлакат ўсмирлар (U-16) терма жамоаси кечадан Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади.
Мамлакат ўсмирлар (U-16) терма жамоаси кечадан Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади.
Азамат Абдураимов 29 ноябрга қадар давом этадиган йиғинга қуйидаги футболчиларни жалб этди:
Дарвозабонлар: Асад Каржовов (Навоий БЎФА), Дилруҳ Алиев (Тошкент БЎФА), Самандар Муротбоев (Қорақалпоғистон БЎФА), Максим Муркаев (“Пахтакор”).
Ҳимоячилар: Данил Ни, Зиёд Ҳамзаев (“Пахтакор”), Мақсуд Аълохўжаев, Азиз Тошкенбоев (“Оқ-тепа”), Раҳматилло Ваҳобжонов (Фарғона БЎФА), Улуғбек Холиқов (Тошкент БЎФА), Исохон Мусахонов (Наманган БЎФА).
Ярим ҳимоячи: Александр Зевадинов, Асад Қаҳҳоржонов (“Бунёдкор”), Ислом Кенжабоев, Азиз Исканов (“Насаф”), Азиз Ҳакимов, Абдуллоҳ Омоналиев (“Спартак”), Махсет Колбаев (Қорақалпоғистон БЎФА), Пўлат Жумахонов (“Пахтакор”).
Ҳужумчилар: Искандар Солиев (“Бунёдкор”), Муҳаммадали Ўринбоев, Муҳаммадали Усмонов (“Пахтакор”), Муҳаммадбобур Қодиров (Андижон БЎФА), Муроджон Комилов (Фарғона БЎФА), Сарвар Баҳодиров (“Яшнобод”).
Йиғин доирасида иккита назорат ўйини ўтказиш ҳам кўзда тутилган. Унга кўра, 28 ноябрь куни “Бунёдкор”, 29 ноябрда эса “Спартак” жамоаси билан ўйинлар ташкил этилади.