Смартфон айғоқчилари борлигини биласизми?
Огоҳ бўлинг, улар шахсий маълумотларингизни эгаллаб, сотиши мумкин.
Огоҳ бўлинг, улар шахсий маълумотларингизни эгаллаб, сотиши мумкин.
Ҳаётда одамлар бир-бирининг шахсий турмуш тарзига қизиқса ҳам бу ҳақда сўраш ноқулай. Лекин ёнимиздаги смартфонлардаги иловалар ундан фойдаланувчиларнинг барча маълумотларини “билади”.
Дунё бўйлаб миллионлаб одамлар турли танишув дастурларини ўзларининг смартфонларига бепул юклаб олиб, дўстлик, муҳаббат каби завқлар билан ўзларини ҳаёт ташвишларидан узоқлаштиришга уриниши бор гап.
Ўзбекистонлик смартфон эгалари ҳам badoo, mamba, fotostrana, loveplanet tinder, love каби танишув иловаларидан фойдаланади.
Ушбу иловаларнинг аксарияти бепул, аммо унинг ҳақини фойдаланувчилар уларни ўз смартфонларига ўрнатиш орқали ўзларининг шахсий маълумотлари билан тўлашларини кўп ҳолда билмайди.
Фойдаланувчиларнинг барча ҳаракатлари иловаларнинг махфий камералари билан 24 соат давомида кузатилиб, «пичоққа илинадиган жойлари» узвий равишда реклама тармоқлари ёки Интернет гигантларига сотилади.
Tанишув сайтларидан шахсий маълумотларни ким сотиб олади?
Норвегия ҳукумати томонидан молиялаштириладиган, соғлиқни сақлаш, дин, бола ҳуқуқлари ва жинсий муносабатларни ўз ичига олган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “Forbruker Radet” нодавлат ташкилоти фойдаланувчиларнинг шахсий ва нозик маълумотларини ўғирлайдиган ва қайта ишлайдиган ўнта Aндроид иловаларини таҳлил қилиб тадқиқот ўтказди.
Tадқиқот шуни кўрсатдики, барча иловалар ўзлари эга бўлган маълумотларни реклама тармоқларига йўналтирган.
Mасалан, дунёдаги энг машҳур оммалашган badoo танишув иловаси, ўндан ортиқ интернет гигантларига ўз фойдаланувчисининг исм-шарифи, суратлари, ҳатто махфий бўлиши керак бўлган «ётоқхона маълумотлари”ни тақдим этган.
Илова фойдаланувчисининг иш ва яшаш жойи, энг кўп борадиган манзиллари тўғрисидаги маълумотлар бошқа компанияларга юборилган ва улар, ўз навбатида, ушбу маълумотларни кейинчалик йирик давлатларнинг хавфсизлик хизматларига сотиши аниқлаган.
"Ҳар бир смартфон эгасида ўртача 40 дан 80 тагача илова ўрнатилган. Бу шуни англатадики, у ўз маълумотларини юзлаб, балки минглаб онлайн-компаниялар билан “баҳам кўради", дейди Норвегия кенгашининг истеъмолчилар ишлари сиёсати бўйича раҳбари Финн Мирстад.
Шахсий маълумотларни ҳимоя қилишнинг умумий қоидаларига (DSGVO) кўра, Европа Иттифоқи компанияларга дин, этник келиб чиқиши, жинсий йўналиши ва бошқа нозик мавзулар тўғрисидаги шахсий маълумотларни тўплаш ва узатишни тақиқловчи қонун қабул қилган. Лекин алгоритмлар барибир фойдаланувчиларнинг барча хатти-ҳаракатларини доимий кузатув остига олишда давом этмоқда.
Интернет гигантлари иловаларни ишлаб чиқувчиларга уларда реклама жойлаштиришга ёрдам бериш учун, унга хизмат кўрсатувчи компаниялар фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини маркетинг хизматлари ва реклама майдончаларига узатишни шарт қилиб қўйишлари буйича кўпгина Евроиттифоқ давлатлари суриштирув ишларини бошлаб юборган.
“Amnesty International” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг 2019 йил учун тайёрлаган ҳисоботида GOOGLE ва FACEBOOK каби интернет гигантлари томонидан фойдаланувчиларни кузатиш инсон ҳуқуқларига тизимли таҳдид, деб баҳоланди. Ташкилот ҳисоботи муаллифларининг фикрига кўра, фойдаланувчиларга бошқариладиган бундай таъсир фикр ва фикр эркинлиги, тенглик ва камситмаслик ҳуқуқларига жиддий таҳдид солади.
Шундай экан, смартфонлардан фойдаланишда огоҳ бўлиш зарар қилмайди.