“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖга қарашли Жанубий кон бошқармаси “Зармитан” конида замонавий кончилик мажмуаси – Скипли ствол ишга туширилди.

Унда сўзга чиққан “НКМК” АЖ Бошқаруви раиси – Бош директори Қувондиқ Санақулов, Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Урал Юсупов ва бошқалар тизимда амалга оширилаётган ишлар, ҳаётга татбиқ этилаётган инвестиция лойиҳалари самараси ҳақида тўхталиб ўтди. 

Таъкидланганидек, кейинги йилларда “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖда босқичма-босқич амалга оширилаётган муҳим инвестицион лойиҳалар янги конларни ўзлаштириш, гидрометаллургия заводларини ишга тушириш, амалдаги корхоналарни модернизациялаш орқали маъдан қайта ишлаш қувватлари, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги иш ўринларини яратишга хизмат қилмоқда.

Жумладан, Жанубий кон бошқармаси конлари майдонида амалга оширилган “Зармитан конининг қуйи горизонтларини ўзлаштириш” инвестицион лойиҳаси ҳам ана шундай истиқболли лойиҳалардан биридир. Унинг қурилишида Чехия Республикасининг “Mine Construction Alliance s.r.o.” компанияси вакиллари иштирок этди.  

– Мазкур лойиҳа доирасида диаметри 6,5 метр бўлган Скипли ствол чуқурлиги 1000 метрга етказилди ва бу Ўзбекистон кон-металлургия саноати тарихида янги босқични бошлаб берди, – дейди Жанубий кон бошқармаси директори Толлибой Юлдашев. – Бу ўзининг илғор муҳандислик-қурилиш, инновация ва рақамли ечимлари билан ноёб шахта стволи ҳисобланади. Бу лойиҳада хорижий ҳамкорлар билан бирга “НКМК” АЖ ва Жанубий кон бошқармаси вакиллари, Зарафшон қурилиш бошқармаси, “Саноатэлектромонтаж” трести қурувчилари фаол иштирок этди. Бу ствол ишга туширилиши маъдан ташиш унумдорлигини ошириш, харажатларни камайтириш билан бирга 90 та янги иш ўрни ва корхона учун қўшимча қиймат яратиш имконини берди. Ундан келадиган йиллик иқтисодий самарадорлик 19,2 миллиард сўм, деб баҳоланмоқда. 

Шахта стволлари замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида тўлиқ рақамлаштирилган. Бутун фаолияти марказий операторлик пульти орқали бошқарилади. Улар ёрдамида иш жараёнлари доимий кузатилиб, юк ташиш аниқ ҳисоб-китоблар орқали мониторинг қилиб борилади. Бундан ташқари, огоҳлантирувчи сигналлар орқали ҳар қандай ҳолатнинг олдини олиш имконияти ҳам мавжуд.

– Скипли ствол – ер ости конларидан қазиб олинган маъданни ер юзига кўтариш учун махсус лойиҳалаштирилган вертикал ёки қия шахта қудуғидир, – дейди “НКМК” АЖ бош муҳандиси Атабек Равшанов. – Унинг асосий вазифаси – юкни тез, самарали ва хавфсиз ташишдан иборат. “Зармитан” конининг турли ерости горизонтларида қазиб олинаётган тоғ жинслари энди 240-горизонтда йиғилиб, маъдан марказлашган ҳолда Скипли ствол орқали ер юзасига ташиб чиқарилади. Унинг фойдаланишга топширилиши нафақат технологик юксалиш, балки республикамиз кон-металлургия саноатида муҳим ўзгаришлардан бири, замонавий муҳандислик намунасидир. Бундан кейин ҳам соҳага бу каби илғор, замонавий технологияларни жорий этиб бориш асосий вазифаларимиздан бири бўлиб қолаверади.

Мазкур лойиҳа Скипли ва Клет стволларидан иборат. Скипли стволда иккита 20 тонналик бункер мавжуд. Улар фақат тоғ жинсларини ер юзасига чиқаришга мўлжалланган бўлиб, бир суткада 3835 тонна маъдан ер остидан ер юзасига олиб чиқилса, бир йилда бу кўрсаткич 1,4 миллион тоннани ташкил этади. Ер юзасига чиқарилган маъдан 4-гидрометаллургия заводига қайта ишлаш учун етказилади. Клет стволи эса ишчи-хизматчилар ва керакли жиҳозларни ерости горизонтларига олиб тушиш ҳамда олиб чиқишга мўлжалланган.

Шунингдек, ушбу қурилмалар ҳар жиҳатдан хавфсиз ва тежамкор. Таҳлилларга қараганда, 60 тонна тоғ жинсларини 3 та автоавтоағдаргичда ер юзасига олиб чиқиш учун уч соат вақт, шу билан бир қаторда, ерости техникалари, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқа харажатлар талаб этади. Скипли стволга ўрнатилган 20 тонналик бункерлар орқали эса 60 тонна тоғ жинсларини ер юзасига олиб чиқишга атиги 8-10 дақиқа вақт кетади. Шунингдек, ушбу қурилма электр энергияси ҳисобига ишлагани боис, экологик жиҳатдан атроф-муҳитга мутлақо салбий таъсири йўқ. Натижада вақт сарфи ва ёқилғи материаллари 60-70 фоизгача иқтисод қилинади.

Тадбирда шахта қурилишида фаол иштирок этган бир гуруҳ соҳа илғорлари Навоий кон-металлургия комбинатининг турли даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони, фахрий ёрлиқлари ва совғалари, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг фахрий ёрлиқлари ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг ташаккурномалари билан тақдирланди. 

Тадбир халқимизнинг севимли санъаткорлари томонидан ижро этилган қуй-қўшиқларга уланиб кетди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Скипли ствол – замонавий муҳандислик иншооти