Бухорода “Сиёсий қатағон қурбонлари” ҳафталиги доирасида Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Когон тумани бўлинмаси билан ҳамкорликда тумандаги 21-умумтаълим мактабида жойлашган жасорат мактабининг ўқувчи ёшлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ҳафталик доирасида мактабнинг ўқувчи ёшлари иштирокида, Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган аскар ва зобитлар ҳақидаги “Миллат фидойилари” китоб-альбоми, шунингдек, “Она юрт фидойилари” рукни остида чоп этилган Абдулла Қодирийнинг “Жинлар базми”, Абдулҳамид Чўлпоннинг “Тонг юлдузи” ва Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг “Илм иста”, Абдурауф Фитратни “Юрт қайғуси”, Абдулла Авлонийнинг “Ватанни суймак” китоблари тақдимотлари ҳамда ўқувчи ёшлар ўртасида “Иншолар танлови” бўлиб ўтди.
Тадбирда китобларнинг мазмуни, ундаги қаҳрамонлар ҳаёти ҳамда миллат фидойилигининг маъноси ёритилди. Иштирокчилар китобларнинг ёшлар тарбиясида тутадиган роли, тарихий хотирани сақлаш аҳамияти, Ватанга муҳаббат руҳини шакллантириш масалаларида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
[gallery-25688]
Тадбирда сўз олганлар китобларнинг мазкур нашри орқали юртимизнинг жасорат ва фидойилик намуналарини, миллий руҳни ёш авлодга етказиш кераклиги таъкидлашди.
Тадбир якунида фаол иштироки учун ўқувчи ёшларга совғалар улашилди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.