Бир лаҳзада бир жойдан бошқа жойга кўчиш бу орзу инсоният тарихида асрлар давомида мавжуд бўлиб келган. Телепортация тушунчаси бугунги кунда илм-фан, фантастика ва сирли ҳодисалар оламида энг муҳокама қилинаётган мавзулардан биридир.

Одамлар танаси ёки объектнинг бир нуқтадан иккинчисига физик ҳаракатларсиз, тезкор кўчиши мумкинми? Бу борада илмий изланишлар ҳам, мистик ҳикоялар ҳам етарлича мавжуд.

Бугун телепортация атрофидаги реал илмий ёндашувлар, тарихдаги сирли ҳолатлар ва ушбу ғоянинг келажаги ҳақида фикр юритамиз.

"Телепортация" сўзи илк бор 1931 йилда америкалик ёзувчи Чарлз Форт томонидан ишлатилган. У ўзининг "Lo!" номли китобида дунёдаги тушунарсиз ҳодисалар, объектларнинг ғойиб бўлиши ва кутилмаганда бошқа жойда пайдо бўлиши ҳақида ёзган.  

Телепортация ўша пайтларда илм-фан учун фантастика бўлса-да, бу тушунча аста-секин илмий адабиётларда ҳам пайдо бўла бошлади.

Замонавий физика телепортацияни фантастика эмас, балки квант даражадаги реал ҳодиса сифатида ўрганмоқда. 1993 йилда физиклар гуруҳи квант телепортация тушунчасини амалда тасдиқлашга муваффақ бўлди. Бу ерда сўз одамни ёки буюмни эмас, квант ҳолатини  яъни заррача ҳақидаги тўлиқ маълумотни бир жойдан иккинчисига кўчириш ҳақида бормоқда.

2004 йилда Австралия ва Австриядаги тадқиқотчилар фотон (ёруғлик заррачаси) ҳолатини бир жойдан иккинчисига муваффақиятли телепортация қилишди. Кейинчалик бу тажрибалар бошқа заррачаларда, ҳатто атомлар даражасида ҳам давом эттирилди. 2017 йилда Хитой олимлари сунъий йўлдошдан Ерга квант телепортацияни муваффақиятли амалга оширишди. Аммо бу жараёнлар модданинг ўзини эмас, балки унинг ахборотини узатишга асосланган. Инсон ёки жисмни бутун таркиби билан узатиш учун эса ниҳоятда катта энергия, мукаммал аниқлик ва амалда мавжуд бўлмаган технологиялар керак.

Телепортация мавзусида энг машҳур сирли воқеа бу – Филадельфия тажрибаси (Philadelphia Experiment). Бу воқеа 1943 йилга оид бўлиб, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемани махфий тажриба орқали “йўқотгани” ва кеманинг бир жойдан бошқасига кўчиб қолганини иддао қилади.

Баъзилар айтишича, бу тажриба вақт ва маконни эгиб, кема бошқа шаҳарда пайдо бўлган, яна қайтиб келган, аммо кемадаги ҳарбийлар оғир руҳий ва жисмоний шикастлар олган. Расмий манбалар бу воқеани рад этган бўлса-да, кўплаб конспирация назариялари уни тасдиқловчи “гувоҳлар” ҳақида гапиради.

Баъзилар бу тажрибани Эйнштейннинг ягона назарияси асосида ўтказилганини тахмин қилади. Аммо илмий жамоа орасида бу воқеа реал деб ҳисобланмайди ва кўпроқ шов-шувли афсона сифатида қаралади.

Тарихда ўз-ўзидан йўқолиб кетган одамлар ҳақида кўплаб ҳикоялар мавжуд. Масалан, 1593 йилда Мексикадаги аскар Гил Перез ҳикоясида айтилишича, у қоровулликда турган, кейин тўсатдан Мексикада пайдо бўлган. У ҳатто ҳали Мексикага етиб келмаган янгиликлардан ҳам хабардор бўлган. Гувоҳлар сони кўп бўлгани сабабли бу воқеа ҳали ҳам муҳокама қилинмоқда. Шунга ўхшаш воқеалар дунё бўйлаб кўплаб кузатилган одамлар кўпчилик олдида бирданига йўқолади ва бошқа ҳудудда пайдо бўлади ёки умуман топилмайди. Буларни илмий изоҳлаш қийин, аммо телепортация назариясига қизиқиш айнан шу турдаги воқеалар сабаб ортмоқда.

Хулоса: телепортация  орзу, илм-фан ва сир орасида Телепортация ғояси инсоният учун ҳийла ёки илоҳий мўъжиза сифатида қаралган. Бугун илм-фан бу мавзуга эҳтиёткорлик билан, лекин қизиқиш билан ёндашмоқда. Квант телепортация орқали маълумотларни жойдан жойга ўтказиш аллақачон реал бўлиб улгурган. Аммо одамларни ёки буюмларни телепортация қилиш  ҳозирча сирли орзу бўлиб қолмоқда.

Шунга қарамай, илм-фан ривожланмоқда. Эҳтимол, келажакда бугунги фантастика эртанги ҳақиқатга айланар. Балки бир кун келиб, биз ҳозир “сирли олам” деб атаган телепортация оддий технологик воситага айланар...

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/DDASCZMkYto" title="&quot;Sirli olam&quot;: Teleportasiya – haqiqatmi yoki fantastika?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ирода Жўраева, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Сирли олам": Телепортация – ҳақиқатми ёки фантастика? (+видео)