«Тахтлар ўйини» сериали орқали машҳур бўлган 13 минг йил олдин йўқ бўлиб кетган бўри яна дунёга қайтди. Бу ҳодиса дунёда биринчи марта амалга оширилган йўқолган турни қайта яратиш лойиҳаси сифатида тарихга кирди.

Аммо бу фантастик образлардан ташқари, ушбу бўрилар аслида ҳам мавжуд эди. Улар музлик даврида Шимолий Америкада яшаган йиртқичлар бўлган. Ушбу бўрилар қилич тишли йўлбарслар билан бирга яшаб, ҳатто мамонтларни ҳам овлаган.

Ромул, Рем ва Халиси деб номланган учта бўри боласи қадимги бўрилар суякларидан олинган ДНК ва уларнинг энг яқин қариндоши бўлган кулранг бўри генларидан фойдаланиб, муваффақиятли тарзда дунёга келтирилди.

Ушбу ҳайратланарли натижаларни Техасдаги Colossal Biosciences компанияси эълон қилди. Айнан шу компания яқинда йўлбарсга ўхшаган тукли сичқонни яратган эди.

"Биз 13 минг йиллик тиш ва 72 минг йиллик бош суягидан ДНК олиб, соғлом бўри болаларини яратдик, етарлича ривожланган технология сеҳрдан фарқ қилмайди. Бугун жамоамиз ўзларининг ишларини ва уларнинг табиатни асрашдаги кенг кўламли таъсирини намоён этмоқда"– деди компания бош директори Бен Ламм.  

Бўрилар ҳозирда 2000 гектардан ортиқ майдонга эга, тўлиқ ҳимояланган экологик қўриқхонада яшашмоқда. Улар билан кечаю кундуз 10 нафар ходим шуғулланади.

Компания ҳозирда тукли мамонт, Тасмания йўлбарси, додо қушини ҳам қайта тирилтириш устида иш олиб бормоқда. Ўтган ойда эса улар тукли сичқонни клонлаб яратишга эришди.

Аслида бу тарихдаги биринчи уриниш эмас. 1996 йил, Шотландияда дунёда илк бор лабораторияда «тирилтирилган» ҳайвон – Долли исмли қўзичоқ туғилди. Долли — тирик ҳайвоннинг оддий соматик ҳужайрасидан клон қилинди. Кейин, 2000 йилда, Австралияда «Матилда» номли яна бир қўй клон қилинди. Бу ҳодисалар инсоният учун клонлаш энди афсона эмас, балки технологияга айланганини исботлади.

Клонлаш ўзи нима дегани?

Бу — тирик мавжудотдан олинган ДНК ёрдамида генетик жиҳатдан айнан ўхшаш нусха яратиш.  

Клонлашдан мақсадлар кўп. Булар:

• Йўқолиб кетган турларни тиклаш

• Органлар етиштириш

• Генетик касалликларни ўрганиш

• Ёки шунчаки… илм-фаннинг имкониятларини синаб кўриш

Colossal Biosciences компанияси ҳозирча инсоният тарихидаги энг драматик тирилтириш ишини амалга оширди. 13 000 йиллик тиш ДНКси ва 72 000 йиллик бош суяги асосида улар старклар тимсолини қайта жонлантиришди.

Аммо бунга ҳамма ҳам ишонмаяпти.

Баъзилар буни илмий реклама, бошқалар эса ахлоқий хавф деб билмоқда. Ушбу даъволар илмий ҳамжамиятда ҳам баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Баъзи мутахассислар қайта тикланган ҳайвонлар ҳақиқий эмас, балки генетик модификацияланган кулранг бўрилар эканлигини таъкидламоқда, чунки улар тўлиқ генетик нусхалар эмас. Шунингдек, ушбу лойиҳанинг экологик ва ахлоқий оқибатлари ҳам муҳокама қилинмоқда.

Шу сабабли, Colossal Biosciences компаниясининг қирилиб кетган бўриларни қайта тиклаш бўйича даъволари ҳозирда ишончли манбаларда ёритилган бўлсада, ушбу маълумотлар ҳали илмий ҳамжамият томонидан тўлиқ тасдиқланмаган.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Y_ia4AEuZe4" title="“Sirli olam”: - Qadimiy boʻri turi tiriltirildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Бу борада айрим саволлар туғилади. Қирилиб кетган жониворларини тирилтириш тўғрими? Улар учун дунёда табиий яшаш муҳити борми? Бу куч инсониятни ҳаддан оширмаяптими?

Шундай бўлсада, бу шунчаки тарихий воқеа эмас. Бу — инсоният биологияни бошқараётганининг яққол исботи.

Аммо савол ҳали ҳам очиқ: Бу фан ютуғими? Ёки келажакдаги муаммоларнинг бошланишими?

Ирода Жўраева, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Сирли олам": - Қадимий бўри тури тирилтирилди (+видео)