Гулистон шаҳрида Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан тизим ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини вилоят босқичи ўтказилди.

Автомобил йўллари қўмитаси ташаббуси билан тизим ишчи-ходимларининг интеллектуал билимини синовдан ўтказиш, ақлий салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал ўйинининг вилоят босқичида тизим корхоналарининг 11 та жамоаси ўзаро беллашиб, интеллектуал билимларини синовдан ўтказишди. Жамоалар таркибида мутахассислар, йўлни сақлаш ишлари билан шуғулланувчи ходимлар ва оддий ишчилар ҳам бор.

–Йўл хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган билимдон ёшларни рағбатлантириш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларга мотивация бериш мақсадида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал ўйини қизиқарли саволлар ва муросасиз баҳсларга бой бўлди, – дейди Ховос туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасининг “Ховос” жамоаси аъзоси Шамсиддин Сайфиев. – Тайёргарликлар жараёнида китоб ўқиш, изланиш, ўзаро фикр алмашиш, соҳага оид қонунларимизни яна варақлашга, такроран ўқишга имконият бўлди.

Иштирокчи жамоаларидан кучли билим ва иқтидор талаб этиладиган интеллектуал ўйин якунида “Мирзаобод ”жамоаси 1-ўрин, “Оқолтин ” жамоаси 2-ўрин ва “Ховос ” жамоаси 3-ўринга сазовор бўлди.

Ғолиблар статуетка, махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, энг фаол иштирокчилар “Энг китобсевар Заковатчи”, “Энг ёш Заковатчи”, “Энг яхши соҳа билимдони”, “Мантиқий саволлар билимдони” номинациялари бўйича ҳам тақдирланди.

Барча жамоалардан саралаб олинган 6 нафар иштирокчидан ташкил топган Сирдарё терма жамоаси “Заковат”нинг республика босқичида иштирок этадиган бўлди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёлик йўлсозлар “Заковат”да баҳслашди