Сирдарёлик тадбиркорлар билан учрашув
Президентимиз солиқ соҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш асносида солиқ органлари тадбиркорлар билан учрашиб уларнинг муаммоларини тинглаши, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириши, тадбиркорларга кўмакчи бўлиши юзасидан топшириқ берган эди.
Мазкур топшириқ ижроси доирасида Сирдарё вилоятининг Гулистон ҳамда Янгиер шаҳарларида Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Жаҳонгир Абдиев иштирокида тадбиркорлик субектлари билан учрашув ўтказилди. Унда Гулистон, Боёвут, Ховос туманлари ҳамда Гулистон, Янгиер, Ширин шаҳарларидан тадбиркорлар иштирок этди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар юзасидан зарур тушунтиришлар бериш билан бирга тадбиркорлар саволларига батафсил жавоб берилди. Бундай учрашувлар Оқолтин, Сирдарё , Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод, Сайхунобод ва Сирдарё туманларида ҳам бўлиб ўтди.
Ш. Суяров, ЎзА.