Сирдарёлик Малика муваффақият қозонди
Пойтахтда, Халқаро шахмат академиясида ўтказилган "President Cup 2025" турнирида Сирдарёлик спортчилар ўз маҳоратини намойиш этишди.
Мусобақада 15 давлатдан 60 нафар профессионал шахматчи ғолиблик учун рақобатлашди. Стандарт йўналишдаги ўйинлар натижасига кўра, Малика Жумаева Ўзбекистонлик аёл спортчилар орасида фахрли 1-ўринни эгаллади.

Шунингдек, Билолхўжа Ҳасанов 12 ёшгача бўлган ёш тоифасида ғолибликка эришди.

Эътиборли жиҳати, Малика Жумаева — Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги 9-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси. Ёш бўлишига қарамасдан, у бу йил шахмат бўйича “Спорт устаси” унвонига сазовор бўлганди.
Ғулом Примов, ЎзА