Сирдарёлик ғаллакорлар давлатга дон сотиш шартнома режасини ортиғи билан уддалади.

Жорий мавсумда 2 036 та фермер хўжалиги тасарруфидаги 75 минг гектар майдонга буғдойнинг “Аср”, “Андижон-2”, “Собербаш”, “Алексеич”, “Антонина”, ва “Безостая-100” каби сараланган навлари экилиб, сифатли парваришланди. Ўз вақтида амалга оширилган куз-қишки ва баҳорги агротехник тадбирлар натижасида далаларда мўл ҳосил яратилди.

Ўрим-йиғим тадбирлари ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди. Бунинг учун 121 та ўрим-йиғим отряди шакллантирилди ва уларга 768 та юк автомобили, 15 та кўчма устахона, 50 та ёнилғи ташиш воситалари бириктирилди. Давлатимиз хирмонига жами 513 минг 729 тонна ғалла етказиб берилиб, шартномавий режа 20 иш кунида бажарилди.

Ялпи хирмон салмоқли бўлишида Президентимизнинг соҳада амалга ошираётган илғор ислоҳотлари, қолаверса, сирдарёлик миришкорларнинг йиллар давомида тўплаган тажрибасини илмий асосда олиб бораётгани муҳим омил бўлди, дейиш мумкин.

Сара ғалла ҳосилини етиштиришда Гулистон, Сардоба ва Оқолтин туманлари деҳқон ва фермерлари жонбозлик кўрсатдилар. Айниқса, “Шойзоқ ота”, “Миришкор ғаллакор”, “Бирдамлик”, “Озодбек Файзулла бирлиги” ва “Абдуазим Қўқонов” фермер хўжаликлари 80-100 центнер ҳосилдорликка эришиб, баракали хирмон барпо этди.

Ш.Суяров,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёлик ғаллакорлар зафар қучди