Сирдарёда коррупцияни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Унда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонуннинг мазмуни Кадастр агентлигининг туман, шаҳар бўлим филиал ходимларига тушунтириб бориляпти.

Шунингдек, таъмагирлик, порахўрлик жиноятларини олдини олиш бўйича ходимлар огоҳлантириляпти.

Тадбирда қонун ва қонун ости ҳужжатлари мазмунини ўрганиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий суҳбат олиб бориш кераклиги таъкидланган.

Агентликнинг комплеанс-назорат хизмати бўлими бошлиғи Б.Шомансуров кадастр идораларида собиқ ходимларнинг бўлмаслиги кераклигини айтган. Унинг айтишича, бу  ҳолатда филиал раҳбарлари шахсан жавобгар бўлади.

Чунки айримлар илгари тизимда ишлаб, ҳозирда ишламаётган бўлишига қарамай,  фуқароларнинг ишончига киради. Натижада, пора эвазига уларга ер олиб бериш, бўш ер майдонларини қўшиб беришни таклиф қилади. Ёки фуқароларнинг ерга бўлган ҳуқуқий ҳужжатлари мавжуд эмаслигига қарамай, кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб беришини айтади. Пора тариқасида пулни олаётган жойида эса қўлга олинади.

Шундай ҳолатларни инобатга олиб, вилоят ва туман шаҳар филиал раҳбарларини огоҳликка чақирилди.

Қолаверса, тадбирда ходимлар ўз оила аъзолари, яқин қариндошлари билан битта бошқармада, туман ёки бўлимларида фаолият юритишлари мумкин эмаслиги ҳам таъкидланган.

Сирдарёда мазкур тарғибот тадбирлар давом этмоқда.

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда тарғибот тадбирлари давом этмоқда