Сирдарёда қовун экспорти бошланди
Сирдарё қовунлари азалдан ўз довруғига эга. Миришкор деҳқонлар қовун етиштириш ишларини ривожлантириш йўлида тинимсиз меҳнат қилмоқда. Шу билан бирга қовунларнинг йилдан-йилга эртапишар, янги навлари яратилиб, мўл ҳосил олинмоқда.
Сўнгги йилларда Сирдарё қовуни нафақат юртимиз бозорларига, балки чет элларга ҳам экспорт қилиниб, таъм-мазаси билан хорижликларни ҳам севимли маҳсулотига айланиб улгурган.

Сирдарё далаларида бу йил ҳам дастлабки пишиб етилган 53,7 тонна, қиймати 9,72 минг АҚШ долларига тенг қовун маҳсулоти хорижга экспорт қилинди.

Маълумот ўрнида, ўтган 2021 йил давомида Сирдарё вилояти ҳудудидан 13,5 минг тонна, қиймати 4 млн. АҚШ долларидан зиёд қовун маҳсулотлари экспорт қилинган.
Шуҳрат Суяров, ЎзА