Сирдарёда пилла хирмони юксалмоқда
Шу кунларда Сирдарё вилоятидаги 3 279 хонадонда 12 891 қути ипак қурти парваришланмоқда. Жорий мавсумда 830 тонна пилла хирмони яратишни кўзлаган сирдарёликлар машаққатли меҳнатларининг самарасини кўрадиган паллага етди.
Мавсум бошидан “Учкўприк тажрибаси” асосида уч қути пилла қуртини парваришлаб келаётган Гулистон тумани Ҳамид Олимжон маҳалласида яшовчи Ойтожи Нишонбоева вилоятда биринчилардан бўлиб ҳосил йиғишга киришди. У бир қутидан ўртача 70-80 килограммдан ҳосил олишни режа қилган.


Ойтожи опа хонадонида бўлган вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев қилинган самарали меҳнат ва ҳосил салмоғини алоҳида эътироф этиб, пиллакорга ташаккур билдирди ва қимматбаҳо совғалар топширди.
Ш.Суяров,Ш.Ортиқбоев (сурат),
ЎзА мухбирлари