Сирдарё вилоятида давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ички ишлар вилоят бошқармаларининг махсус гуруҳи ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда бир фуқаронинг одам савдоси қурбонига айланишининг олди олинди.

Баъзи юртдошларимизнинг қилаётган ишларини кўриб, уларни ватандош, миллатдош дейишга ҳам ор қиласан, киши. Афсуски, бундай кимсалар ҳамон орамизда. Шунчалик жирканчиликлар қилсалар, ўз ватандоши, миллатдошини хорижга олиб бориб, қул қилиб сотиб юборсалард ҳам биз билан бир мамлакатда нафас олаверади, бир жойда яшайверади, бир дастурхон атрофида ўтиради.

Ачинарлиси, биз уларнинг ҳеч бирига ҳеч нарса демаймиз, андиша қиламиз. Улар бўлса, андишанинг отини қўрқоқ қўйиб, тўй-маъракаларда давраларнинг тўрини эгаллаб олади.

10-15 йил аввал бундай жирканч иш – одам савдоси билан фақат эркаклар шуғулланиб келган бўлса, минг афсуски, бугунга келиб бу иш билан нозик ҳилқат, деб биз бошимизга кўтариб юрган аёлларимиз ҳеч нарсадан, ҳеч кимдан тап тортмай шуғулланаётганидир.

Улар бойликларини бунчалик қисқа фурсатда, ниманинг ҳисобига, қандай иши эвазига топгани билан қизиқмаймиз. Қизиқмаймизу, улар каби биз ҳам бир пасда бойиб кетишга умид қиламиз, ишонамиз ва охир оқибат бу тез ва осон йўллар билан даромад орттиришдек шайтоний хаёл, нафс балоси бизни ўшандайларга яқинлаштириб қўйгани, нафсимизга эрк бериб, одам савдоси қурбонига айланиб қолганимизни ўзимиз ҳам билмай қоламиз.

Халқимизда, қинғир ишнинг қийиғи, қирқ йилдан кийин ҳам чиқди, деган доно нақли бор. Аммо мамлакатимиз ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ҳушёрлиги, ўз бурчи ва касбларига садоқати, зиммаларига юклатилган топшириқ ва вазифаларни бекаму-кўст бажариши самарасида, мамлакатимиздаги одам савдосининг навбатдаги қурбони бўлиши мумкин бўлган ҳолат, унданда яхшироғи ўзбек қизининг хорижга чиқиб фоҳишалик қилиб юрибди, деган исноднинг олди олинди.

Жорий йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси, Сирдарё вилояти ИИБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ҳамда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан одам савдоси жиноятининг олдини олиш юзасидан ўтказган тезкор тадбир давомида Гулистон шаҳрида яшовчи аёл, ҳали турмушга чиқмаган Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи қизни Туркияга фоҳишалик учун олиб кетаётган вақтида қўлга олинган.

Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг берган хабарига кўра, вилоятда ўтказилган тезкор тадбир давомида 1983 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида яшовчи Ўзбекистон фуқароси Қўшгулхон Тўхтамасева (исм шарифи ўзгартирилди) таниши, ҳамшаҳри, юртдоши бўлган, 1991 йил Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, турмушга чиқмаган, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида яшовчи Ўзбекистон фуқароси Лаззатой Кимсанқуловани “Спарк” русумли автомашинада Тошкент шаҳридаги халқаро аэропорт орқали Туркия давлатининг Анталия шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиши учун олиб кетаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Айни пайтда, ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

А.Қаюмов,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда одам савдосининг олди олинди