Вилоят маркази Гулистон шаҳрида ҳам Наврўз "Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз" шиори остида оммавий сайил тарзида кўтаринки руҳда кенг нишонланди.

Наврўзни соғинган минглаб сирдарёликлар эрталабдан “Марказий юрт боғи”, “Билимдонлар маскани”, Амфитеатр майдони, вилоят мусиқали драма театри ҳамда Маданият ва истироҳат боғига оқиб келдилар. Миллий урф-одатларимиз, анъаналаримизни ўзида мужассам этган Наврўз айёми тантанасида шаҳар ва туманлар, бошқармалар, корхона ва ташкилотлар, муассаса ва маҳаллалар томонидан ўзига хос байрамона, баҳорий декорациялар ва саҳналар тайёрланди. Сайил майдонларига сўрилар ўрнатилиб, дастурхонлар баҳорий ва миллий таомларимиз билан безатилди. Дошқозонларда оқшом билан пиширилган иссиқина сумалаклар болажонларга улашилди.  

–Ўзбеклар ўз қадриятларини, кўҳна удум ва урф- одатларини, қадимий байрамларини эъзозлайдиган қалби пок, меҳнатсевар эл эканлиги билан ажралиб турувчи олийжаноб халқдир,–дейди ГулДУ профессори Равшан Маҳмудов. –Айниқса, бу байрам мустақиллик йилларида одамлар қалбига янада шукуҳли ва ёдда қоларли шодиёна бўлиб муҳрланди.

–Халқимизда озод ва обод юртга гўзал байрамлар ярашади, деган пурмаъно ҳикматли гап бор.Наврўзи олам ёш авлодни Ватанга, халққа садоқат билан хизмат қилишга ундовчи  қадриятларимиздан бири эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир,–дейди Боёвут туманидаги 19-умумтаълим мактаби директори, "Эл-юрт ҳурмати,"" Меҳнат шуҳрати"орденлари соҳибаси Муҳтарам Ҳасанова.  

Сайил доирасида кўплаб эл суйган санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари ташкил этилиб, спортчи ёшларнинг кўргазмали чиқишлари, дор ва миллий ўйинлар мусобақалари, халқ амалий санъати – фольклор намуналари, бир-биридан мазали миллий таомлар танловлари байрам файзига янада файз қўшди.

–Кўп йиллардан буён халқаро мусобақаларда иштирок этиб келаман. Сўнгги йилларда мусобақалар туфайли олис юртларда бўлиб, Наврўз байрамида қатнашолмасдим. Ниҳоят бу йил вилоятимизда бўлиб ўтаётган халқимизнинг севимли байрамида қатнашаётганимдан жуда хурсандман,–дейди спортнинг тош кўтариш тури бўйича жаҳон чемпиони, "Мард ўғлон" давлат мукофоти  соҳиби  Жавоҳир Қурбонов.  

Куннинг иккинчи ярмида байрам шодиёналари Тўра Сулаймон номидаги муҳташам амфитеатрда бўлиб ўтди.

Дастлаб Сирдарё аҳлини Наврўз байрами билан вилоят хокими, сенатор Акмалжон Маҳмудалиев қизғин муборакбод этди.  

[gallery-16575]

Байрам тадбири санъат усталари, эл суйган хонандалар, маданият марказлари, бадиий ҳаваскорлик ва фольклор жамоалари томонидан театрлаштирилган ёдда қоларли катта концерт дастури билан кечга қадар давом этди.  

Мухтасар айтганда, Наврўз тантаналари сирдарёликлар қалбида Ватанга муҳаббат, кўҳна қадриятларимизга ҳурмат, дориломон кунларимизга шукроналик туйғуларини янада юксалтиришга хизмат қилди.  

Шуҳрат Суяров, Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда Наврўз шодиёналари