Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Хитойнинг “Taitong InternationaI Transport Co., Ltd” компанияси раҳбари Чи Суан бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Сирдарё делегациясининг жорий йил январь ойида Хитойга амалий ташрифи чоғида эришилган дастлабки келишувлар, шу жумладан, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан вилоятимизда қурилиши режалаштирилаётган йирик мультимодал логистика маркази лойиҳасида компаниянинг иштироки масаласи муҳокама қилинди.

Акмалжон Маҳмудалиев юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган катта ишончи учун Чи Суанга миннатдорчилик билдирди ва ушбу янги лойиҳани ҳамкорликда амалга оширишга тайёр эканлигини маълум қилди.  

Меҳмонлар куннинг иккинчи ярмида логистика маркази қурилиши учун таклиф этилаётган ҳудудларнинг имкониятларини ўрганди.  

Ш.Суяров, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда Логистика маркази қурилади