Ис газидан заҳарланиш оқибатида 33 ёшли эркак воқеа жойида, 26 ёшли турмуш ўртоғи шифохонада вафот этди. Уларнинг 2 ёшли қизи «реанимация»га ётқизилди.

Бу ҳақда вилоят прокуратураси томонидан хабар берилди.

Оқолтин тумани ички ишлар бўлими навбатчилик қисмининг 8 январь 2021 йил соат 13:45да берган хабарига кўра, Оқолтин тумани, «Кўркам диёр» МФЙ, Маржонбулоқ кўчасида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро Т.С., турмуш ўртоғи 1994 йилда туғилган И.С. ва вояга етмаган фарзанди 2019 йилда туғилган Э.Р.лар яшаш хонадонида заҳарланиб, Т.С. воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, турмуш ўртоғи И.С. ва вояга етмаган фарзанди Э.Р.лар Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан И.С. шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оқолтин тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда ис газидан заҳарланиш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди