O‘zLiDeP партиясининг сайловолди дастурида инвестиция фаолиятини амалга оширишнинг эркинлиги, инвесторлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилиш, инвестициялар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш мақсадида ягона Инвестиция кодексини ишлаб чиқиш, бизнес-омбудсман билан ҳамжиҳатликда ишлайдиган Инвестицион омбудсман институтини ташкил этиш, хорижий сармоядорлар учун тайёр инвестицион пакетларнинг электрон базасини шакллантириш ва тақдим этиш тизимини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Республикада хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ҳажмини 2023 йилда 20,2 миллиард долларга етказиш бўйича Сирдарё вилоятида йил якунига қадар жами 62 та лойиҳа учун 516,7 миллион долларлик хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режаси белгиланган эди.

Шунга кўра, 2023 йилда вилоят бўйича жами 516,7 миллион долларлик хорижий инвестицияларни жалб қилиш белгиланган бўлиб, амалда 556,8 миллион доллар (режага нисбатан 107,7 фоиз) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кафолатланмаган хорижий кредитлар ўзлаштирилди. 

Инвестиция дастурлари доирасида 2023 йилда 1,8 миллиард долларлик 968 та лойиҳа ишга туширилиб, 20 460 та янги иш ўрни яратилди. Жумладан, Давлат инвестиция дастурига асосан қиймати 1,4 миллиард долларлик 20 та лойиҳа ишга туширилиб, 4,4 мингдан зиёд иш ўрни яратилди. Ҳудудий инвестиция дастурига асосан қиймати 404 миллион долларлик 948 та лойиҳа ишга туширилиб, 16,1 мингдан зиёд иш ўрни яратилди.

Шу каби амалга оширилаётган лойиҳалар ва дастурларни янада жадаллаштириш, маҳаллий инвесторларга янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида Сирдарё вилоятида “Инвестор” клуби ташкил этилди. Клубнинг мақсади тадбиркорларни бир клубда бирлаштириш, тажриба алмашиш, замонавий билимларни ўрганиш ва вилоят тадбиркорларини халқаро тадбиркорлар даражасига олиб чиқишдан иборатдир. Клубга O’zLiDeP Сирдарё вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг экспорт ва импорт билан шуғулланувчи ўнлаб йирик тадбиркорлари аъзодир. 

Клубнинг ташкил этилиши муносабати билан O’zLiDeP Сирдарё вилояти кенгаши, Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши вилоятда янги ташкил этилган “Инвестор” клуби билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, “BEK CORP” МЧЖ раҳбари, O'zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши раиси, тадбиркор Улуғбек Сотиболдиев иштирокида тадбиркорлар учун мастер- класс учрашуви ўтказилди.

Иштирокчиларга тадбиркор ўз бизнеси, фаолияти, келгуси режалари борасида батафсил сўзлаб берди. Учрашув жуда кўтаринки кайфиятда ўтди ва барча иштирокчилар учун манфаатли бўлди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда “Инвестор” клуби ташкил этилди