Сайхунобод туманида аҳолига тез, шаффоф ва қулай давлат хизматлари кўрсатишни таъминлаш мақсадида туман Адлия бўлими ташаббуси билан пресс-тур ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари, журналистлар ва блогерлар иштирок этди.

Маълум қилинишича, Сайхунобод туман Давлат хизматлари маркази фуқароларга 442 турдаги хизматни “Бир дарча” тамойили асосида тақдим этмоқда. Бу эса ортиқча ҳужжатбозлик ва навбатларсиз, тез ва қулай хизмат олиш имконини яратаётгани билан аҳоли томонидан юқори баҳоланмоқда.

Пресс-тур доирасида журналистлар марказдаги электрон навбат тизими, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш бурчаги, мобил иловалар орқали мурожаат қилиш имкониятлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган инфратузилмалар билан танишди.

***

Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмда “Жасорат мактаби” ҳарбий-ватанпарварлик ўқув йиғинининг навбатдаги мавсуми очилди.

“Жасорат мактаби” 10 кунлик ўқув йиғини сифатида ташкил этилди. Унда ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турувчи ҳамда оталиққа олинган ёшлар иштирок этмоқда. Мақсад ёшларни ҳарбий интизом, юксак маънавият ва замонавий касб-ҳунар сирлари билан таништиришдан иборат. 

– Ўқув дастури жуда ранг-баранг ва мазмунли бўлиб, унда турли йўналишда машғулотлар ўтказилиши кўзда тутилган,– дейди Сирдарё вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Мирқодир Саъдуллаев. – Жумладан, жанговар ва умумҳарбий тайёргарлик, маънавий-маърифий суҳбатлар, ахборот технологиялари бўйича билим бериш, тадбиркорлик асослари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш йўналишлари қамраб олинган. Бундан ташқари, спорт мусобақалари ва кўрик-танловлар ҳам ташкил этилади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда