Сирдарё вилоятида экологик назорат тадбири чоғида 10 нафар фуқаронинг атроф-муҳитга зарар етказгани аниқланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси хабар берди.

Давлат инспекторлари томонидан Сирдарё тумани ҳудудида ўтказилган рейд давомида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 7 миллион 875 минг сўмлик жарима қўлланди.

Чиқиндилар билан боғлиқ қонунбузарликлар асосий ўринни эгаллади. 6 нафар фуқаро чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлагани учун 2 млн 250 минг сўм, яна 2 нафар фуқаро чиқиндиларни ёққани учун 750 минг сўм жаримага тортилди.

Бундан ташқари, 1 нафар фуқаро дарё муҳофаза ҳудудидан рухсатсиз қум-шағал ташигани учун 3 млн 750 минг сўм, яна бир фуқаро ўсимлик қолдиқларини очиқ ҳавода ёққани учун 1 млн 125 минг сўм жарима тўлади.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган бу каби рейдлар мунтазам давом эттирилади. Ҳуқуқбузарликка йўл қўйган шахслар қонун олдида жавоб беради. 

***

Гулистон туманидаги Ибрат ва А.Яссавий маҳаллаларида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик маркази ўқитувчилари томонидан “Кўчатчилик”, “Гулчилик” ва “Тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш” йўналишларида 36 соатлик амалий семинар-тренинг ташкил этилди. Ушбу тадбир маҳаллада яшовчи хотин-қизларни замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш, шу орқали уларнинг тадбиркорлик салоҳиятини ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Семинар давомида иштирокчиларга кўчат ва гул етиштириш, уларни тижоратлаштириш, бозор талабларини ўрганиш, бизнес режа тузиш ҳамда маҳсулотни маҳаллий ва халқаро бозорларга чиқариш имкониятлари ҳақида назарий ва амалий билимлар берилди.

Тадбирда Гулистон туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Матлуба Худойбердиева ҳам иштирок этиб, давлат томонидан аёллар учун яратилаётган имкониятлар, мавжуд имтиёзлар ва уларни иқтисодий фаол ҳаётга жалб қилишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. У ўз сўзида бу каби лойиҳалар аёлларнинг ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириши ва оилавий фаровонликни таъминлашда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Семинар якунида барча иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди. Аёллар ўрганган билим ва кўникмаларини амалиётга татбиқ этиш, ўз гул ва кўчатчилик фермаларини ташкил этиш орқали мустақил даромад манбаи яратиш ниятида эканликларини билдиришди.

Бундай ўқув-тренинглар хотин-қизлар учун нафақат янги имкониятлар эшигини очмоқда, балки уларнинг ўз кучига ишончи, мустақил қарор қабул қилиш қобилияти ва оилавий барқарорликка бўлган ҳиссасини ҳам мустаҳкамламоқда.

***

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманига қарашли "Дўнгариқ" маҳалла фуқаролар йиғини раисини сайлаш учун сайловлар бўлиб ўтди.

Сайлов жараёнида бир неча номзодлар ўз дастурлари билан қатнашди. Уларнинг ҳар бири маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва ёшларга янги имкониятлар яратиш борасидаги таклифлари билан аҳолини таништирди.

Сайлов натижасида Шуҳрат Маматмусаев кўпчилик овоз билан "Дўнгариқ" маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.  

Шуҳрат Маматмусаев сайловолди дастурида маҳалланинг инфратузилмаси, ижтимоий хизматлар ва иш ўринларини кўпайтириш, муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Номзод ўз дастури билан таништирар экан, у маҳалла аҳолиси билан очиқ мулоқотга киришди ва уларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглади.

Энг муҳими, "Дўнгариқ"да ўтказилган сайлов жараёни маҳалла аҳолисининг фаоллигини ва уларнинг жамиятдаги ролини кўрсатди.  

***

5 май – Халқаро акушерлар куни муносабати билан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё филиалида 1-доялик ва 2-доялик бўлимларининг доялари ўртасида “Доялик иши” йўналишида беллашув ташкил этилди.

Беллашув давомида иштирокчилар доялик амалиётида учрайдиган асоратлар, муаммолар ва уларнинг ечимлари, шунингдек, амалдаги тиббий протокол ва стандартлар бўйича билимларини синовдан ўтказишди. Вазирлик талабларига мувофиқ маҳорат дарслари ўтказилди, гуруҳ сардорлари эса тезкор саволларга жавоб бериш бўйича баҳслашди.

Ҳар икки бўлим доялари барча топшириқларга масъулият билан ёндашиб, саволларга протокол талабларига мувофиқ равишда жавоб беришди. Натижада баллар тенг чиқди ва беллашув дўстона руҳда якунланди.

– Бу каби беллашувлар дояларимизнинг билим ва маҳоратларини синовдан ўтказиш, уларни янги тиббий протоколлар ва стандартларга мос равишда ишни амалга оширишга йўналтириш учун ажойиб имкониятдир. Беллашувнинг асосий мақсади дояларимиз ўртасида касбий савияни ошириш, амалиётда учрайдиган муаммоларни ҳал қилишда уларнинг билимларини тўғри қўллашга интилишдир. Иштирокчилар барча топшириқларни масъулият билан бажариб, саволларга тўғри ва аниқ жавоб беришди. Бу тадбир аҳолининг саломатлигига кўмаклашишда муҳим аҳамиятга эга, чунки дояларимиз ҳар бир ҳолатда аниқ ва тушунарли қарорлар қабул қила олишлари керак, – деди филиал бош дояси Мунаввар Тўхтабоева.

***

Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ҳокимлиги ва Маҳаллалар уюшмаси шаҳар бўлими ташаббуси билан ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар учун Ватанпарвар маҳалласига пресс-тур уюштирилди. Тадбир давомида иштирокчилар маҳаллада олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, томорқадан фойдаланиш маданияти, ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

20,5 гектар майдонни эгаллаган, 756 нафар аҳоли истиқомат қилаётган ва 222 та хонадондан иборат бўлган “Ватанпарвар” маҳалласида катта ўзгаришлар кузатилмоқда.  

Маҳалланинг намунавий жиҳатларидан бири 25 та ташаббускор оила томонидан қарийб 1 гектар ерни обод қилиш ва унда боғ барпо этишга эътибор қаратилганидир. Бу ерда 800 туп мевали дарахт ўстирилган.

[gallery-23199]

“Ватанпарвар” маҳалласида ёшларга алоҳида эътибор берилган. Маҳаллада ёшлар учун спорт майдончалари, кутубхона ва турли тўгараклар ташкил этилган бўлиб, бу уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва фойдали машғулотларга жалб этилишини таъминламоқда. Маҳалладаги ҳар бир ҳовлили хонадонда 10 дан ортиқ турдаги мевали дарахтлар, шунингдек, картошка, пиёз, помидор ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилмоқда.

Пресс-тур иштирокчилари Ватанпарвар маҳалласида шаклланган меҳр-оқибат, жипслик ва ҳамжиҳатлик муҳитини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Маҳалладаги ободлик инсонлар ўртасидаги ижобий муносабатлар, ўзаро ҳурмат ва бир-бирига ёрдам беришларда ҳам намоён бўлмоқда.

Иштирокчилар бу каби ижобий амалиётларни бошқа ҳудудларда ҳам ўрнак сифатида қўллаш мумкинлигини таъкидлаб, ушбу ўзгаришлар аҳолининг саломатлиги ва турмуш даражасини оширишга хизмат қилишини таъкидлашди.  

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда