Сирдарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов Ширин шаҳридаги Сирдарё ИЭСда бўлди.
Вилоят раҳбари корхонанинг имкониятлари ва истиқболдаги режалари билан танишди, шунингдек, ишчи-ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари ва бошқа муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратди.
Ҳоким Сирдарё ИЭС корхонасида маҳаллийлаштириш дастури асосида амалга оширилаётган ишлар билан қизиқди. Корхона раҳбарияти томонидан 2024 йилда маҳаллийлаштириш дастури режаси 223 фоизга бажарилиб, 2,6 миллиард сўмдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилганлиги билдирилди. Ҳозир тизим корхоналари учун яна 16 та маҳсулот тури бўйича 2,4 миллиард сўмлик маҳаллийлаштириш йўналишидаги ишлар олиб борилаётир.
Вилоят ҳокими бу ишларнинг кўламини кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини янада яхшилаш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар берди. Ушбу ишларни янада жадаллаштириш учун “Стартап” лойиҳалари асосида янгича ёндашувлар зарурлигини таъкидлади.
***
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳар йили қизамиқ билан касалланган 2 миллиондан зиёд бемор рўйхатга олиниб, уларнинг 80 фоизини 5 ёшгача бўлган болалар ташкил этади.
Мамлакатимизда қизамиққа қарши фаол профилактик тадбирлар олиб борилаётгани туфайли кўпчилик қизамиқни шунчаки бир тошма сифатида тасаввур қилади.
Бу турдаги касалликдан қутулишнинг бирдан бир йўли миллий профилактик эмлаш ҳисобланади.
Жорий йил март-апрель ойларида республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларининг эмлаш бригадалари томонидан қизамиқ, паротит ва қизилча вирусли касалликларининг олдини олиш мақсадида миллий эмлаш тақвими асосида эмлаш тадбирлари олиб борилмоқда. Аҳамиятлиси, бу борадаги ишлар давлат томонидан бепул амалга оширилмоқда.
– Ҳозирга қадар 10 минг нафар бола KPK вакцинаси билан, 6 минг нафар бола эса КОР вакцинаси билан эмланган бўлса, эмлаш тақвимига асосан март-апрель ойларида 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган яна 10 минг нафар бола эмланиши кўзда тутилган,–дейди Сирдарё вилоят СЭО ва ЖС бошқармаси иммунопрофилактика бўлими мудири Ғанишер Очилов.
Мазкур тадбирни ўтказиш учун Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида 110 дан ошиқ эмлаш пункти ташкил этилиб, тиббиёт ходимларининг тайёргарлиги оширилиб, зарур бўлган эмдори ва шприцлар билан таъминланди.
Бу каби тадбирлар болалар ўртасида келиб чиқиш эҳтимоли кўпроқ бўлган турли юқумли касалликларнинг олдини олиш имконини беради.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/H1bM-t_cQnw?si=Eq5VXcQMSO7pO9v9" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>***
Миллий гвардиянинг Сирдарё вилоят бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари ўртасида "Балли қизлар" кўрик-танлови ўтказилди.
"Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!" шиори остида ўтказилган мазкур танлов аёлларимиз учун ўз миллий қадриятларимизни сақлаш ва уларни замонавий даврга мос равишда кўрсатиш имконини яратди. Танловда ҳарбий хизматчилар анъанавий ва замонавий қадриятларга садоқатини намоён этган ҳолда Наврўз байрамидаги урф-одатларни тарғиб қилишга интилишди.
Танловда иштирокчилар 3 та асосий шарт бўйича ўз маҳоратини кўрсатди. Биринчи шартда ҳар бир иштирокчи ўзини таништириб, шахсий қадриятлари ва миллий урф-одатларга нисбатан муносабатини билдирди. Иккинчи шартда аёллар асар яратиш ва ишдаги маҳоратини, нафақат ижодий қобилиятини, балки ўз ҳаётий фаолиятидаги юқори малакаларини ҳам намойиш қилди.
Миллий таом тайёрлаш шарти бўйича иштирокчилар ўз қўллари билан махсус миллий таомлар тайёрлаб, ўзларининг ошпазлик маҳоратини кўрсатишди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
[gallery-22329]
Ғулом Примов, Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат), ЎзА мухбирлари