"Қизил" тоифага кирган аҳолининг саломатлик кўрсаткичи ўрганилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан чегара ва олис ҳудудларда истиқомат қилаётган "қизил" тоифага киритилган аҳолининг саломатлигини сақлаш ва уларнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммоларини ўрганиш мақсадида тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббий кўрикда вазирликнинг кардиолог, онколог, гинеколог, педиатр, вилоят даволаш-профилактика муассасалари ҳамда туман тиббиёт бирлашмасининг гинеколог, невролог, кардиолог, эндокринолог, офтальмолог, онколог, пульмонолог каби тор доирадаги мутахассислар ҳамда "Ўпка саломатлик мобил", " Мобил офтальмолог" каби кўчма диагностика ходимлари, ЭКГ, УЗИ соҳаси мутахассислари иштирок этди.

–Ўтказилган тиббий кўрик давомида аҳолининг 718 нафарининг саломатлик кўрсаткичи ўрганилиб, 161 нафарига амбулатор даволаниш учун тавсия, 22 нафарига стационар шароитда даволанишга йўлланма берилиб, 137 нафарига дори-дармонлар тақдим этилди. Шунингдек, 12 нафари стационар шароитда даволанишга ётқизилди ва 2 нафарига даволаниш учун Республика ихтисослаштирилган марказларига йўлланмалар тақдим этилди,–дейди Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича биринчи ўринбосари Юсуф Мирхонов,–Бундан ташқари, 12 нафар бемор стационар шароитда даволанишга ётқизилган бўлса, 2 нафарига даволаниш учун Республика ихтисослаштирилган марказларига йўлланмалар тақдим этилди.

–Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини эрта босқичларда аниқлаш ва олдини олиш масаласида 20 дан ортиқ аёл мурожаат қилди,–дейди Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази онкологи Бобур Соипов.–Уларга онкология касалликлари, уларнинг олдини олиш бўйича ўз маслаҳатимизни бердик.

Дала четлари қўшимча даромад манбаига айланади

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 30 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Сирдарё вилоятидаги 4833 та фермер хўжалигининг 3638 гектар дала четларига 3 274 туп олча, олхўри, беҳи, узум, чилонжийда, гилос каби мевалари дарахт кўчатлари ўтқазилади.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори Иброҳим Эргашев иштирокида Сирдарё туманининг Илғор, Сайхунобод туманининг Бахмалсой маҳаллаларида ўтказилган семинарда мамлакатимиз Президентининг юқоридаги қарорида илгари сурилган мақсад ва вазифалар агрокластер, фермер хўжаликлари раҳбарлари, томорқа ер эгаларига кенг тушунтирилди. 

– Семинардан кўзланган асосий мақсад фойдаланилмай бўш ётган дала четлари ҳамда аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди, маҳалланинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни тизимли йўлга қўйиш ва бу орқали экспорт кўрсаткичларини оширишдир, – дейди Сирдарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси раҳбари Ирисбой Абдуллаев. 

Таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга дала четларини иккиламчи ижарага беришни ташкил қилиш бўйча зарур маълумотлар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан «Agroko‘makchi» мобиль дастурида кенг жамоатчиликка эълон қилиб борилади. Семинар давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига дала четини ўзлаштириш ва маҳсулот етиштириш учун зарур бўлган уруғ, кўчатлар, минерал ўғитлар, кимёвий препаратлар, моддий-техник ресурслар билан белгиланган тартибда таъминланиш бўйича кенг тушунчалар бериб ўтилди. 

[gallery-21521]

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда