Сирдарё вилояти прокуратураси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Саломатлик ва стратегик ривожлантириш институти Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда Боёвут туман ҳокимлиги ташаббуси билан “5000 қадам” шиори остида спорт-соғломлаштириш тадбири ўтказилди.

Тадбир доирасида соҳа мутахассислари томонидан турли касалликлар ривожланишига сабаб бўлаётган нотўғри турмуш тарзи, унинг салбий оқибатлари тўғрисида маслаҳат ва тавсиялар берилди.   

***   

Сирдарё вилоятида “Сайхунобод тажрибаси” асосида меҳнат қилиб фойда олаётганлар сафи кенгаймоқда.  

Нуробод маҳалласида истиқомат қилувчи Зафар Маҳмудов ҳам томорқадан унумли фойдаланиб, юқори даромад олмоқда. Айни пайтда у 20 сотихли томорқасида булғор қалампири етиштирмоқда. Миришкор томорқанинг ҳар бир сотихидан ўртача 1,5 миллион сўмдан даромад олишни кўзламоқда. Албатта, томорқадан унумли фойдаланиш оила даромадини оширишга хизмат қилади. Зеро, томорқа ризқ-рўз, арзончиликни таъминлашнинг самарали йўлидир.  

***   

Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, Боёвут тумани ва Ширин шаҳар бўлим инспекторлари ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари томонидан назорат тадбири ўтказилди. Унда Боёвут тумани Навбаҳор СИУ ҳудудидан оқиб ўтувчи жанубий Мирзачўл каналида фуқаро С.А. ва Б.D. томонидан ноқонуний равишда электр қармоқ ёрдамида балиқ овланаётгани аниқланди. Қонунбузарлар ашёвий далиллар билан қўлга олинди.  

Ушбу ноқонуний ов натижасида ҳайвонот дунёсига 60 миллион 520 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига тегишли тартибда чора кўриш учун юборилди.   

Ш.Суяров, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда