Сирдарё вилояти прокурори Боёвут туманида
Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов Боёвут туманида ёшлар билан учрашди. Очиқ мулоқот давомида у давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга қилган Мурожаатномасида илгари сурилган масалалар, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, ёшлар ва таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилган эзгу ташаббуслар, эътибор ва ғамхўрлик ҳақида гапирди.
Диний экстремизм, гиёҳвандлик, одам савдоси ва "оммавий маъданият" каби хавф-хатарлардан йироқ бўлиш ва бу борада ёшлар ҳамиша огоҳ бўлишлари лозимлиги таъкидланди.
Учрашув якунида Боёвут тумани хокими Дилфуза Ўролова еттита йўналишда 24 нафар ёшга олий ўқув юрти контракт тўлови ва замонавий ўқув курслари харажатларини қоплаш учун сертификатларни топширди.


Ш.Суяров, ЎзА