Шу кунга келиб, сув босган ҳудуднинг катта қисмида сув сезиларли даражада камайди.

Президентимизнинг “Сардоба” сув омборидаги ўпирилиш туфайли сув тошқинидан талофат кўрган ҳудудларни тартибга келтириш мақсадида берган кўрсатмалари асосида айни пайтда Сирдарё вилоятида 1 минг 200 дан ортиқ махсус-муҳандислик техникалари ишлатилиб, 80 дан ортиқ ёнғин ўчириш машиналари, 100 дан ортиқ мотопомпалар билан тошқиндан қолган кўлмак сув тортиб олинмоқда.

Шу кунга келиб, сув босган ҳудуднинг катта қисмида сув сезиларли даражада камайди. Хавфсиз ва яшаш учун тўлиқ шароит мавжуд деб топилган аҳоли пунктларга фуқаролар қайтарилмоқда.

Тикланиш-11.jpg

Инсон ҳаёти кутилмаган синовларга бой. Сардоба сув омборидаги талофат ҳам сирдарёликларнинг матонатини яна бир бор синовдан ўтказди. Давлатимиз раҳбарининг талофатдан жабр кўрган Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод тумани аҳолисига мадад бўлиши уларнинг қалбида умид учқунларини уйғотди.

Давлатимиз раҳбари томонидан ҳудуд аҳолисини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида мутасадди вазирлик ва масъул раҳбарларга берган топшириқлари ижроси доирасида табиий офат келтирган зарарни бартараф этиш, ҳудудни лойқа ва кўлмаклардан тозалаш, автомобил йўлларини тиклаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Тикланиш-8.jpg

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан Сирдарё вилоятининг “Сардоба” сув омборидаги авария ва унинг оқибатида электр таъминотида вужудга келган узилишлар, турли даражадаги техник авариявий ҳолатларни қайта тиклаш мақсадида туну кун иш олиб борилди. 

Ушбу машаққатлар самарасида бугун эвакуациядан қайтган Оқолтин туманидаги Саховат, Алишер Навоий номли, Аҳиллик, Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 1 минг 531 хонадонда, Мирзаобод туманининг Дўнгариқ маҳалласида 120 дан ортиқ истеъмолчилар хонадонида электр чироқлари яна қайта нур соча бошлади.

Тикланиш-12.jpg

Мазкур ҳудудлар аҳолиси тошқин пайтида хавфсиз жойга эвакуация қилинган эди. Бу ҳудудларда хавф-хатар бартараф этилиб, тозалик ва тартиб ўрнатилди. Жами 3 минг 200 яқин аҳоли хонадонлари электр таъминоти қайта тикланди ва фуқаролар яна ўз хонадонларига қайтарилди.

Табиий офатдан зарар кўрган автомобиль йўлларида ҳам тозалаш-тиклаш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Тикланиш-5.jpg

– Сув тошқини оқибатида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманлари ҳудудидаги жами 91 километрлик халқаро, вилоятлараро ва туманлараро автомобил йўлари фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолган, – дейди Республика Автомобил йўллари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Назаров. – Тошкент – Термиз йўналишидаги Оқолтин Мирзаобод туманлари ҳудудидаги 23 километр масофаси фойдаланишга яроқсиз аҳволда. Тиклаш, таъмирлаш ва қурилиш ишларига 1 минг 500 нафар йўлсоз, муҳандис, қурувчи, ишчи ва хизматчилар, 300 дан ортиқ махсус йўл таъмирлаш техникалари жалб этилган.

Тикланиш-3.jpg

Тошқиндан бир неча кун муқаддам Сирдарё туманида иш бошлаган асфальт заводи ишни бир мунча енгиллаштирди. Янги Сирдарё асфальт –заводида бир кеча-кундузда 2 минг 500 тонна асфальт ишлаб чиқарилмоқда.

– Сирдарё туманида янгидан барпо этилган ва Янгиердаги 2 та, Жиззах ва Тошкент вилоятларидаги 1 тадан асфальт заводлари сув тошқинидан зарар кўрган автомобил йўлларини тиклаш-таъмирлаш учун маҳсулот етказаётир, – дейди Республика Автомобил йўллари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Обид Адилов. – Вилоят, 3 та шаҳар ва 8 та туман йўл қурувчилари махсус техникалари билан, бундан ташқари, республикамизнинг қўшни ва Сирдарёга яқинроқ вилоятларидан ҳам яна 200 та махсус йўл қурилиш, таъмирлаш, ташиш техникалари жалб этилади.

Тикланиш-9.jpg

Бошқа вилоятлардан ҳамда Сирдарё вилоятининг бошқа шаҳар ва туманларидан келиб тиклаш-таъмирлаш ишларида иштирок этаётган йўл қурилишида иштирок этаётган ишчи-хизматчиларга ётоқ ташкил этилиб, махсус кийим-бош билан таъминланган. Шу ернинг ўзида 3 маҳал иссиқ овқат ҳамда антисептик воситалар билан тўлиқ таъминланган.

– Бригадамиздаги Мирзаобод ва Оқолтин туманларида яшовчиларни автобусда уйларига олиб бориб-олиб келиб қўяётир, – дейди мирзаободлик ишчи Адҳам Ҳасанов. – Тоза, сифатли ва унумли меҳнат қилишимиз, автомобил йўлларини қисқа фурсатларда қайта тиклашишимиз, таъмирлашимиз учун барча шароитлар яратилган. Ойлик маошимиз – ишбай, қанча сифатли ва кўпроқ иш бажарсак, шунча кўпроқ маош оламиз.

Тикланиш-4.jpg

“Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида сув босган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида 2020−2021 йиллар давомида 50 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. 

Сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетига дастлабки маблағ, 100 миллиард сўм ажратилди.

Тикланиш-14.jpg

Шу ўринда, тозалаш, тиклаш, таъмирлаш, қайта қуриш ва бошқа коммуникация ишлари, кўлмак сув ва лойқани тортиб чиқариш ва аҳоли яшаш пунктларини дезинфекциялаш каби ишларда нафақат қурувчи ва йўлсозлар, балки, республика Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Миллий гвардия ва бошқа тизимлар, давлат хизматлари агентлигининг 2 мингга яқин махсус техникаси ишламоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, Сирдарё вилоятидаги Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларидаги тошқиндан талофат кўрган ҳудудларда тозалаш, тиклаш, таъмирлаш, қурилиш ишлари қизғин ва шиддат билан олиб борилаётир.

Тикланиш-13.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёдаги талафотларни бартараф этиш учун ҳозирча 100 миллиард сўм ажратилди